UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  0 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2

Брисбен матбуоти хитойлик дарвозабон қайтарган пенальтига катта эътибор қаратди Янгиликлар

Брисбен матбуоти хитойлик дарвозабон қайтарган пенальтига катта эътибор қаратди

Хабарингиз бор, Осиё Кубогининг 1-турида Хитой Саудия Арабистони устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўйинда жуда қизиқ воқеа рўй берганидан аллақачон хабарингиз бўлса керак. Вазиятларнинг бирида бош ҳакам Хитой дарвозаси томон пенальти белгилади. Шунда хитойликлар посбони Ванг Далей орқасига ўгирилиб майдондан ташқарига чиқиб кетган тўпларни узатиб турувчи болакайдан қайси томонга сакрай деб сўради. 12 ёшли Стивен Уйат эса чап томонга сакра, ўша ёққа қараб тепади деди. Буни қарангки, саудиялик Наиф Ҳазази тўпни ўзидан ўнг томонга тепди ва дарвозабон зарбани қайтарди.

Ўйин охирларида эса Хитой битта гол уриб ғалаба қозониб кетди. Кейинчалик Ванг Далейнинг қандай қилиб пенальти қайтаргани ва орқасига ўгирилиб 12 ёшли болакай билан нималар ҳақида гаплашгани роса гап-сўз бўлди. Биз бу пайтда Сиднейда эдик ва кўп гапдан хабардор эмасдик. Брисбенга келганимиздан сўнг эса шаҳарда чоп этиладиган газеталар шу воқеага катта эътибор беришгани эътиборимизни тортди. Хусусан "The Courier Mail" нашри Стивен Уайтни салкам қаҳрамонга чиқариб қўйди. Кеча телевизорда ҳам намойиш этишди: журналистлар Стивеннинг уйига бориб ота-онасидан интервью олишибди.

"Мен реклама тўсиғи орқасида тургандим, - дейди болакай. - Дарвозабон ўгирилиб менга қаради ва тўпни қайси томонга тепади деб сўради. Мен чапга сакра дедим. Саудиялик футболчи тўпни чиндан ҳам мен айтган томонга тепди ва дарвозабон зарбани қайтарди. Ўйиндан кейин эса олдимга келиб мени табриклаб қўйди".

Брисбенда яшовчи Стивен Уайт эртаси кун ўтказилган Хитой терма жамоасининг машғулотига таклиф этилди. Унга Ванг Далей ўз формасини совға қилди. "Осиё чемпионатида Австралиядан кейин Хитойга мухлислик қиламан", - деди мактаб ўқувчиси.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика