Брэйтуэйт Мессининг рақамини сўрамаган

31 авг 2020, 20:08
ОАВда "Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт Лионель Месси кетган тақдирда рақамини алмаштирмоқчи экани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Ўша миш-мишларга даниялик вингернинг ўзи изоҳ берди:

"Одамлар нима ҳақида ўйлашяпти? Албатта, мен раҳбариятдан Мессининг рақамини сўраганим йўқ. Бу ҳурматсизлик бўларди. Менимча, бу каби миш-мишларни тўқиб чиқарадиган одамлар ҳеч кимни ҳурмат қилишмаса керак.

Месси ҳақида кўп ёзилмоқда. Мен нима бўлаётганини билмайман. Уни фақатгина ажойиб ўйинчи ва жамоадош деб айтишим мумкин. У жаҳонда энг зўр ўйинчилардан бири, Леонинг кетиши "Барса" учун улкан йўқотиш бўлади".

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca