Брэйтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда

Alisher
29 май 2021
"Барселона" форварди Мартин Брэйтуэйт келаси мавсумда ҳам Каталония клубида қолмоқчи.

Футболчини кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани хавотирга солаётгани йўқ.

29 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум ҳар бир ўйинда майдонда ўртача 40 дақиқа ўтказди.

Брэйтуэйт келаси мавсум асосий таркиб учун курашишга тайёр. Аммо, даниялик футболчи "кўк-анорранглилар" ёзда хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатида.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca