Брендан Роджерс: «Ярим финалга чиққанимиз ажойиб»

Narzulla Saydullayev
9 апр 2015, 09:29
«Ливерпуль» устози Брендан Роджерс Англия кубоги чорак финалидан ўрин олган «Блэкберн»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
«Бу қийин қарама-қаршилик бўлди. «Блэкберн» – кучли ва яхши рақиб. Бизга қийин бўлишини билардик. Аммо футболчиларим яхши ўйнашди.

Коутиньо қойилмақом гол урди. Унинг техникаси кучли, ажойиб гол бўлди.

Агар кубокда ярим финалга чиқсак АПЛда бу ёрдам бериши мумкинлигини айтгандим. Бир қатор ёмон ўйинлардан сўнг бугун яхши ўйнадик», – дейди Роджерс.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›