UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  1 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Breaking: Суперлига-2019 формати тасдиқланди Янгиликлар

Breaking: Суперлига-2019 формати тасдиқланди

Суперлига-2019нинг формати тасдиқланди.

Ўзбекистон Суперлигасида вақти келиб жамоалар сони 16 тага қадар ошиши мумкин. Аммо 2019 йилда ҳам чемпионатда 12 та клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳаммаси йил сайин рақобатбардош клублар сонининг ошишига боғлиқ.

2018 йилги мавсумда Суперлига беллашувлари “олтин очко” қоидасига кўра ўтказилган ва клублар жами 32 та учрашувда майдонга тушганди. Мазкур форматнинг энг асосий ўзига хосликлари сифатида марказий ўйинлар сонининг икки баробар кўп бўлиши ҳамда чемпионлик учун кураш масаласига аутсайдерларнинг аралашмаслигини кўрсатиш мумкин.

Профессионал футбол лигаси 2019 йилда 12 та клуб учун ишлаб чиқилган иккинчи форматни синаб кўришга қарор қилди. Унга кўра, жамоалар уй-сафар тизимида жами 22 та тур учрашувларини ўтказади. Қолган 11 та тур эса 22-турдан кейинги турнир жадвалига қараб тузиб чиқилади.

Бунда 1-ўринни қўлга киритган клуб учинчи даврада 2-ўрин соҳибини ўз уйида қабул қилади ҳамда 3-ўрин майдонига сафар этади. 4-ўрин эгасини ўз уйида қабул қилади ва 5-ўринни эгаллаган клуб майдонига сафар этади. Шу тариқа исталган жамоа 22-тур якунига кўра ўзидан кейинги ўринда турган клубни ўз майдонида қабул қилади ва кейингисининг майдонига сафар этади.

Мазкур форматда жамоалар мавсум сўнгига қадар иккига ажратилмайди. Клублар ишлаган очколар ўз ўрнида қолади. Учинчи давра тақвими 22-тур якунига етганидан сўнг 10 дақиқа ичида мухлисларга ҳавола этилади. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи бўлмайди. Турлар кетма-кетлиги йил аввалида ташланган қуръа қандай кўриниш олган бўлса, 33-турга қадар шу кетма-кетликда қолади.

ПФЛ ҳамда ЎФА чемпионатнинг аввалги формати ўзини оқламагани учун эмас, икки йўлни солиштириш учун ҳам шундай қарорга келди. Агар 2020 йилда ҳам жамоалар сони 12 та бўлиб қолаверса, у ҳолда сўнгги икки йилдаги форматдан қай бири яхшироқлиги борасида катта сўровнома ўтказилади. У вақтда деярли барчада форматларни солиштириб олиш имконияти бўлади.

Аслида эса ўзбек футболидаги камчиликларни бартараф этишда формат ҳеч қандай роль ўйнамайди. Профессионал футбол лигаси мамлакат клубларини жиддий лицензиядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш ва ички чемпионатни кучайтириш йўлидаги изланишларини давом эттиради.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика