Breaking news. Машарипов БАА клубида ўйнайди
29 янв 2021 13:16
Янгиликлар
Breaking news. Машарипов БАА клубида ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини БААда давом эттиради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Пахтакор" Машариповни Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига трансфер қилган, бироқ ушбу клуб легионерлар лимити туфайли Машариповни рўйхатдан ўтказа олмайди. Шу боис "Ал Насср" ўзбекистонлик футболчини БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига ижарага беради.
Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" клубида ўзбекистонлик бошқа ярим ҳимоячи Азизжон Ғаниев тўп тепмоқда. Айни пайтда ушбу клуб БАА чемпионатида 13та турдан сўнг 19 очко билан 6-ўринда бормоқда.
"Шабаб Ал Аҳли" ОЧЛ-2021да "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) ва "Истиқлол" (Тожикистон) билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳнинг сўнгги иштирокчиси 7 апрель куни "Ал Гарафа" - АГМК учрашувидан кейин маълум бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар