

Миланликлар Мадриднинг "Реал" клуби билан ҳужумчи Альваро Мората борасида келишувга эришишди. "La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, томонлар 70 миллион еврога келишишган, ҳужумчининг ўзи эса "Милан"да йилига 10 млн евро маош олади.
Тез орада клубларнинг расмий баёнотини кутиб қоламиз.




