UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  2 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  3 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  4 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  11 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  7

Breaking! Месси раҳбариятга "Барса"дан кетишини маълум қилган. Бу ҳақда Неймарнинг ПСЖга ўтишини хабар қилган журналист ёзди Янгиликлар

Breaking! Месси раҳбариятга "Барса"дан кетишини маълум қилган. Бу ҳақда Неймарнинг ПСЖга ўтишини хабар қилган журналист ёзди

Лионель Месси тез орада "Барселона"ни тарк этишни хоҳлаяпти, деб ёзди Бразилиянинг "Esporte Interativo" нашри журналисти Марсело Бехлер.

Таъкидланишича, ҳужумчи клуб раҳбариятини огоҳлантиришга ҳам улгурган. У амалдаги шартномасининг якунланишини (2021) кутмоқчи эмас.

"Esporte Interativo" нашрига маълумот берган "Барселона" тизимининг вакили бунга қадар ҳеч қачон Месси кетишга қарор қилганини кўрмаганини ҳам қўшимча қилган. Ғалаба қозонишга тайёр спорт лойиҳасининг йўқлиги аргентиналик чарм тўп устасининг хафсаласини пир қилган. 

Таъкидлаш керакки, Бехлер Барселонада истиқомат қилади. У 2017 йилда Неймарнинг ПСЖга ўтишини ҳам биринчи бўлиб эълон қилган эди.

Аввалроқ Месси "Интер"нинг офиси яқинидан пентхаус сотиб олгани ҳақида хабар қилинган эди. "Нерадзурри"лар форвардга 4 йилга мўлжалланган 260 миллион евролик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика