

"G" гуруҳида "Бешиктош" жамоаси ўз майдонида "Порту" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ана шу беллашувда ҳисобни 29 дақиқада "Порту"нинг бразилиялик ўйинчиси Фелипе очди. Шу тариқа, Фелипе ЕЧЛда гол урган 200-бразилиялик футболчи бўлди. Шу кунгача ушбу мусобақада 199 нафар бразилиялик гол урган эди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Бразилия Чемпионлар лигасида 200 нафар футболчиси гол урган биринчи мамлакатга айланди.





