UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда?

Бразилия футзал терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маркиньос Коста-Рикага (5:0) қарши кечган нимчорак финал баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақида.

- Учрашув биз учун жуда муҳим эди, сабаби  плей-офф гуруҳ босқичидаги учрашувлардан бироз фарқ қилади. Плей-офф босқичидаги учрашувларга яхши киришиб кетишимиз муҳим эди. Буёғига ҳар бир учрашув финалдек ўтиши аниқ. Энди мусобақадаги иштирокингизни давом эттиришингиз мумкин ёки уйга жўнаб кетасиз. Ҳар бир босқичда чиройли ўйин намойиш этиб, жараёндан роҳатланишимиз керак. Руҳий томонлама хотиржам бўлиш, ўз мақсадларимизга эришишимизда ёрдам беради. Биз бугун ажойиб ўйин ўтказдик.

- Бразилия терма жамоаси биринчи бўлиб чорак финалга йўл олди. Чорак финалдаги бўлажак рақиб Эрон ёки Марокаш бўлади. Кейинги босқич ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Чорак финал баҳсида икки жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этишини кутяпман. Икки жамоада индивидуал маҳорати ўта кучли футзалчилар йиғилган. Бу томонлама улар бизга кўп бош оғриқ бўлиши аниқ. Биз ҳимояда янада яхшироқ ўйнашимиз керак. Фақатгина шу йўл бизни ярим финалга етаклай олади.

- Кўпчилик Бразилияни ушбу Жаҳон чемпионатидаги энг кучли жамоа деб атамоқда. Ушбу фикрларга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Бу нормал ҳолат, сабаби биз беш карра Жаҳон чемпионларимиз. Ўзбекистондаги мусобақада ҳам ушбу натижани такрорлашни мақсад қилганмиз. Бизни фаворит деб ҳисоблашлари бизга ҳар доим босим ўтказиб келган. Инсонлар Бразилия терма жамоасининг учрашувларини томоша қилиб, футзалчиларнинг маҳорати ва улар ўз клубларида етакчи эканлигини кўриб, шундай хулосага келишади. Ушбу фикрларга эътибор бермаслигимиз ва ўз мақсадимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Оёғимиз ердан узилган куни биз мағлуб бўламиз, мен буни аниқ биламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика