

Пенальтилар сериясида омадсизликка учраб, мусобақани тарк этган Бразилия термаси учун Қатардаги мундиал медалларсиз кетма-кет бешинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бу Бразилия термаси тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Бразилия охирги марта 2002 йилда Жаҳон чемпиони бўлганди. Шундан бери жамоа мундиалда соврин ўринларни эгаллай олмаяпти.
Маълумот учун, Хорватия ярим финалда Нидерландия - Аргентина ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.



