UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди? Янгиликлар

Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди?

Бразилия терма жамоаси футзалчилар Коста-Рикага қарши кечган нимчорак финал баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервьюлар беришди.

Бразилия терма жамоаси футзал бўйича мундиалда биринчи бўлиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. "Пентакампеон"лар нимчорак финалда терма жамоамизни мағлуб этган Коста-Рикани йирик 5:0 ҳисобида таслим этишди. Биз эса бразилиялик футзалчиларнинг учрашувдан кейинги фикрлари билан қизиқдик.


"Қийин ўйин бўлишини билардик. Плей-офф босқичида бошқа даражалари ўйинлар бўлади. Мағлуб бўлган жамоа уйига жўнаб кетади. Барчаси масъулиятни ўз бўйнимизга олган ҳолда майдонга тушдик ва ғалаба қозондик. Плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувни ўтказиб олдик ва энди эса кейинги рақиблар ҳақида ўйлашимиз керак. Биз 5та гол урдик ва ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Бу яхши натижа деб ўйлайман. Буёғига фақатгина чорак финал ҳақида ўйлашимиз керак бўлади. Ушбу мусобақа якунланганидан сўнг Бразилияга Жаҳон чемпионлари сифатида қайтиш бизнинг асосий мақсадимиз", - дея фикр билдирди мусобақа тўпурари Марсел.

"Плей-офф баҳслари олдинроқ ўтказилган учрашувлардан бироз фарқ қилади. Фикримча, яхши ўйин ўтказдик ва ўйин давомида хотиржам эдик. Биз кўпроқ ҳимояда хатосиз ўйнашга ҳаракат қилдик. Ҳужумдаги маҳоратимизни намойиш этиб, имкон қадар кўпроқ голлар уришга интилдик. 1/4 финал босқичи бундан-да қийинроқ кечиши аниқ. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий, аммо биз нимага қодир эканлигимизни биламиз ва кейинги босқичга ўтиш учун ажойиб имкониятимиз бор", - дея фикр билдирди Марлон.


"Бугунги учрашувда ўзимизга керакли бўлган натижага эриша олдик, менимча. Гол ўтказиб юбормадик ва кейинги учрашувларга қадар ўйинимизни яхшилаб олишимиз керак. Чорак финалда бизни Эрон ёки Марокаш терма жамоалари кутиб турибди. Икки рақиб ҳам ўта кучли. Бизда қарор қабул қилишга имконият йўқ ва шу сабабли ҳар бир рақибга қарши ўйнашга мажбурмиз. Кўпчилик бизни мусобақа фаворитлари деб аташмоқда, аммо бу ҳеч нимани исботламайди. Биз эндигина нимчорак финалдамиз", - дейди Бразилия терма жамоаси юлдузи Феррао.

"Коста-Рикага қарши учрашув осон кечмаслигини билардик. Рақибимиз жуда тезкор жамоа эканлигидан хабаримиз бор эди. Умумий олганда, яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Бизни кейинги босқичда янада қийинроқ рақиб кутиб турибди. Ҳозир бироз дам олишимиз ва ундан сўнг кейинги рақиб ҳақида ўйлашимиз керак", - дея айтиб ўтди Негиньо.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика