

Устувор вариант сифатида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттилигича қолмоқда — Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президенти Эднальдо Родригеснинг танлови айнан шундай. Италиялик мутахассис ўртадаги инсонлар орқали мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида бошқа жойдаги иш бўйича учрашувларни ўтказмоқчи эмаслигини маълум қилган. Анчелотти "Реал"да қолишни истайди, аммо ҳозирча бу борада мураббийга янгилик айтилмаган.



