

“Брайтон” футболчилари баҳс давомида 5 бор дарвоза устун ва тўсинларини нишонга олишди. Бу мусобақада мазкур статистика ҳисобланишни бошлаганидан бери (2003/04) бир ўйин давомида қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.
Маълумот ўрнида, мезбонлар ярим ҳимоячиси Леандро Троссарднинг баҳс давомида берган зарбалари дарвоза чап ва ўнг устуни, шунингдек, тўсинига ҳам бориб теккан.



