Брандао 3 ноябрь куни суд олдида жавоб беради

Aziz Tukhtamuradov
19 сен 2014, 17:48
"Бастия" футболчиси Брандао Тиаго Моттага зарба бергани учун Париж суди олдида жавоб беради.
Франция чемпионати доирасидаги ПСЖ - "Бастия" ўйинидан сўнг Брандао Моттага боши билан зарба берди ва унинг бурнини синдирди. Бу футбол майдонидан ташқарида содир бўлганлиги сабабли у жиноий жавобгарликка тортилади.

У уч йилга озодликдан маҳрум этилиши, 45 минг евролик жарима ва спорт тадбирларига ташриф буюриш ҳуқуқидан маҳрум этилиш каби жазолар қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, у шунингдек, олти ойга дисквалификация қилинган ва 2015 йилнинг 22 февралига қадар майдонга туша олмайди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru