UZ

Сўнгги янгиликлар

Браим Диас: “Бизга Ибрагимович етишмаяпти” Янгиликлар

Браим Диас: “Бизга Ибрагимович етишмаяпти”

“Милан” ярим ҳимоячиси Европа Лигаси 5-турида “Селтик”ка қарши баҳсдан (4:2) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Бу шунчаки фантастик жамоа. Бугун бизда омадсиз старт бўлди, бироқ бунга жавоб беришга эришдик. Голимдан хурсандман, аммо ҳаммасидан ҳам жамоанинг ғалабаси ва плей-оффга чиқиш муҳим эди. Энди эса буни нишонлашимиз мумкин. Ўзимнинг иштирокимдан ҳам қониқдим. Бизга Ибра етишмаяпти. Чунки у ажойиб футболчи. У ҳар доим аҳамиятга эга бўлган. Лекин у бўлмаган ҳолатларда ҳам диққатимизни бир жойга жамлаб, муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз”, — дейди Диас.

Эслатиб ўтамиз, Златан жароҳат сабаб “Селтик”ка қарши баҳсни ўтказиб юборди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика