UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  20 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  20 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  7 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Ботирали Эргашев - "Насаф" билан ўйин, Эшбўтаевнинг хатоси, самарқандлик мухлисларга тилаги ҳақида Янгиликлар

Ботирали Эргашев - "Насаф" билан ўйин, Эшбўтаевнинг хатоси, самарқандлик мухлисларга тилаги ҳақида

Суперлигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" клуби мавсумни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўйин билан бошлади.

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар сафида Ботирали Эргашев майдонга тушди. "Пахтакор" клуби томонидан ижрага берилган дарвозабон билан илк ўйин борасида суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг 1-турида "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ўша ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- "Насаф" билан ўйинда менимча бироз ҳаяжон бўлди. Биринчи таймда ҳаяжонни енгиб ўтдик ва иккинчи таймда ўйинимиз яхши чиқди.

- Биринчи таймда Эшбўтаев кутилмаган гол ўтказиб юборди. Дарвозабон сифатида ўша вазиятга изоҳ берсангиз.

- Эътиборсизлик оқибатида гол қўйиб юбордик деб ўйлайман. Шоҳруҳ Эшбўтаев менинг жамоадошим, ҳамкасбим. У хатони мен ҳам қилишим мумкин эди. Шоҳруҳни қўллаб-қувватлайман. Ўша вазиятда рақиблар жарима тўпини тез амалга оширишди ва узоқдан зарба берилди. Жарима майдони ичида футболчи жуда кўп эди ва тўп қаердан келаётганини Шоҳруҳ кўрмай қолган бўлиши мумкин.



- Адашмасам "Динамо"га жуда кеч қўшилдингиз...

- "Динамо"га "Насаф" билан ўйинга икки кун қолганида келиб қўшилдим. Шу боис бирнчи турда асосий таркибда майдонга тушмаслигимни жуда яхши билардим. Эшбўтаев ўтган йилдан буён "Динамо"да ўйнаб келмоқда. Жамоада соғлом рақобат бор. Машғулотларда футболчилар майдонга тушиш учун кураш олиб боришади.

- Ўтган йил "Навбаҳор"да, бу йил "Динамо"да ижарадасиз. "Пахтакор"дан хафа эмасмисиз?

- Буни тўғри тушуниш керак. "Пахтакор"да рақобат жуда ҳам кучли. Бу ерда Ўзбекистоннинг энг кучли дарвозабонлар бор. Уларга етиб олишим учун анча бор. Суюнов, Қувватов билан бирга машғулот ўтказганимдан фахрланаман. Нестеров, Лобанов, Суюновнинг ўйинларини ёшлигимдан кузатиб келардим ва уларга ҳавас қилардим. Энди улар билан бирга ўйнаяпман.

- 2-турни "Динамо" "Сурхон"га қарши ўтказади. Бу ўйиндан нима кутаяпсиз?

- Яхши ўйин бўлади. Чунки икки дебютант жамоа ҳам ўзини кўрсатишга уринади. Суперлигага муносиб эканлигини исботлашга уринамиз. Қисқасини айтганда майдонда "жанг" бўлади.



- Самарқандлик мухлисларга айтар сўзингиз...

- Самарқандлик мухлислар катта футболни соғиниб қолишган. Буни илк турда гувоҳи бўлдик. Ўйинларга чорлаб қоламиз. Стадионга қанча кўп мухлислар келишса, биз шунча кўп куч билан ўйнаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика