UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

Ботир Носиров: "Рамзий терма жамоадан ўрин олиш албатта ёқимли" Янгиликлар

Ботир Носиров: "Рамзий терма жамоадан ўрин олиш албатта ёқимли"

"Машъал" посбони 5-турда "Қизилқум"га қарши кечган баҳсда жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Шу боис уни сайтимиз ижодкорлари турнинг рамзий терма жамоасига киритди.

- Албатта championat.asia сайтини кўпчилик қатори мени ҳам кузатиб бораман, - дейди Ботир Носиров. Илгари championat.uz пайтида сайт мен учун ҳозиргидан ҳам қулайроқ эди. Нима учун кейинчалик asia га ўтганлигини билмайман. Сайт фаолиятида айтадиган бўлсам, шубҳасиз Ўзбекистондаги биринчи футбол портали. Хабарларни тезкорлик етказиш билан бирга расмларга ҳам катта эътибор қаратади. Биз футболчилар расмимизни кўпинча оламиз.

- Тур рамзий терма жамоасини аниқлаб боришни йўлга қўйилгани яхши бўлди. Бу орқали миллий терма жамоага ҳам йўл очилса ажаб эмас. 5-тур рамзий терма жамоасидан ўрин оламан деб ўйламагандим. Лекин амалда шундай бўлганини кўриб, хурсанд бўлдим. Бунинг учун сайт ходимларига раҳмат айтиб қоламан.

- "Қизилқум"га қарши ўйинимиздан сўнг тур рамзий терма жамоага киритилганим учун ҳам бу ўйинга тўхталиб ўтадиган бўлсам, Навоийда қийин бўлишини аввалдан билгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Биласиз "Машъал" 2005 йилдан буён юқори ўринлар учун курашиб келади. Бу йил жамоани яна юқори ўринларга олиб чиқиш учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишламоқдамиз.

- Қолаверса шуни қўшимча қилишни истардимки, жамоадаги дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковнинг ҳам рамзий терма жамоага киришимда ўрни бор. Чунки бу мураббий биз дарвозабонлар билан машғулотларда астойдил ишламоқда. Бу йил "Машъал"га келишимда ҳам айнан Синельниковнинг таклифи муҳим ўрин тутган. Машғулотда менинг мураббийим бўлса, ундан ташқари пайтларда дўстимдир. Унга миннатдорчилик билдириб қоламан.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика