"Боруссия" Вернерга қизиқиш билдирмоқда

Alisher
2 мар 2022, 13:07
"Челси" форварди Тимо Вернер Германия чемпионатига қайтиши мумкин.

25 ёшли немис учун Дортмунднинг "Боруссия" клуби даъвогарлик қилмоқда. Олдинроқ форвард "Штутгарт" ва "Лейпциг"да ўйнаган.

Вернер жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали ўйинчини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany