UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  6 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21

"Боруссия" Дортмунд ҳали Беллингем учун бирор расмий таклиф олгани йўқ Янгиликлар

"Боруссия" Дортмунд ҳали Беллингем учун бирор расмий таклиф олгани йўқ

Дортмунд клуби спорт директорининг маълум қилишича, Жуд Беллингем учун бирор расмий таклиф келиб тушмаган.

"Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" билан рақобат шароитида "Реал" 19 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 млн евролик таклиф тайёрламоқда. Бироқ ҳозиргача томонларнинг ҳеч бири расмий қизиқиш билдирмагани очиқланди.

Клуб спорт директорининг манбага очиқлашича: "У ва унинг ота-онаси билан вақти келса гаплашамиз. Бироқ ҳозирча ҳеч қандай босим йўқ. Жуд бор эътиборини футболга қаратмоқчи. Айтганча, таклифлар умуман йўқ".

Жейдон Санчо ва Эрлинг Ҳоланд иккиси охирги икки мавсумда катта трансфер келишуви асосида Дортмунд клубини тарк этиб мос равишда "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" сафига бориб қўшилди. Клуб спорт директорининг тан олишича, Жуд Беллингемни ҳам шундай тақдир кутмоқда: 

"Санчо ёки Ҳоланд каби муҳим ўйинчилар маълум бир нуқтага келганда жамоани тарк этди. Бу биз билан ҳар доим содир бўлиши мумкин, буни биламиз. Агар ва қачон Жуд билан шундай ишлар содир бўлади, мен буни бугун айта олмайман. Соф спортча нуқтаи назардан менинг Жуд Беллингемдан воз кечишни исташим аҳмоқлик бўлган бўларди".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика