

"Боруссия Дортмунд" клубининг Жуд Беллингем борасидаги талаблари аниқ бўлди. Marca нашрининг ёзишича, немис клуб Беллингем учун бонуслардан ташқари 100 млн евро хоҳламоқда. Шу билан бирга 20-50 млн евро миқдоридаги бонуслар ҳам келишув таркибига киритилиши лозим. Бу талаблардан "Реал"нинг хабари бор. Мадрид клуби Беллингем билан 2023 йилнинг ёзида шартнома имзоламоқчи.
Маълумот учун, Беллингем ушбу мавсум Бундеслигада 15 та учрашув ўтказиб, 3 та голва 2 та ассист қайд этди.



