«Бордо» «Арсенал»дан Саногони ижарага олмоқчи

Narzulla Saydullayev
28 дек 2014, 17:55
«Бордо» Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Яя Саногони ижарага олишни истамоқда.
L’Equipe нашрининг хабарига кўра, Вилли Саньоль бошқарувидаги жамоа 21 ёшли ҳужумчини «Бордо» вакили Шейк Диабатени ўрнини ўринбосар сифатида кўрмоқда. Диабате 2015 йил январида Африка кубогида иштирок этади.

Франция клуби Саногони фақат ижарага олишни мўлжалламоқда. Кейинчалик сотиб олиш ҳақида гап бораётгани йўқ.

Олдинроқ Саногога «Лорьян», «Сент-Этьен» ва «Кристал Пэлас» каби клублардан қизиқиш бўлганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru