UZ

Сўнгги янгиликлар

Бонавентура "Милан" билан хайрлашди Янгиликлар

Бонавентура "Милан" билан хайрлашди

Тажрибали ярим ҳимоячи Жакомо Бонавентура "Милан"ни тарк этганини эълон қилди.

"Мен туш кўрдим. "Милан"даги йилларимда улкан тажриба орттирдим. Ушбу саргузаштларни амалга ошишига ёрдам берган клубдаги барчага раҳмат айтмоқчиман. Милелло базасида фаолият олиб борадиган ҳаммага ташаккур. Улар клубнинг ҳақиқий маторидир. Улар туфайли биз ҳар куни ўзимизни бир оиладек ҳис қилдик. Яхши ва оғир дамларимизда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат. "Сан-Сиро"даги шовқин мен унутмайдиган лаҳзалардан бири саналади. Сиз ҳар доим менинг юрагимдасиз",- дейди Жакомо Бонавентура.

"Милан"да 2014 йилдан бери тўп тепиб келаётган футболчининг шартномаси мавсум якунига қадар мўлжаллаган эди. У клубдаги олти йиллик фаолияти давомида 184 та учрашувда майдонга тушди ва 35 та гол урди, 30 та голга ассистентлик қилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика