Болбой “Тоттенҳэм” футболчилар билан тушлик қилди
01 дек 2019 08:13
Янгиликлар
Болбой “Тоттенҳэм” футболчилар билан тушлик қилди
“Борнмут”га қарши учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида “шпор”лар устози Жозе Моуриньонинг айтишича, у ўйин вақтида футболчиларга тўп олиб берувчи йигитчани жамоа билан тушлик қилишга таклиф қилган. Хайнс дарҳақиқат шу куни футболчилар билан бирга тушлик қилган. У ярим ҳимоячи Жованни Ло Сельсо билан бирга ўтирган, шунингдек, Харри Кейин ва Сон Хин Мин билан суҳбатлашишгаям улгурган.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 5-тури доирасида “Тоттенҳэм” ўз уйида “Олимпиакос”ни (4:2) қабул қилган учрашувда лондонликларнинг иккинчи гол киритилишидаги ҳужум айнан ушбу йигитчанинг саъй ҳаракатлари била бошланган. У ён чизиқдан майдонни тарк этаётган тўпни тезлик билан майдонга қайтарган. Шу тариқа мезбонларнинг ҳужумини ўнг қанотдан Лукас Моура ривожлантирган ва тўпни жарима майдончасига узатган. У ерда эса Ҳарри Кейин қанотдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйишга муваффақ бўлганди.
Фикрлар