UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  1 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  10 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   12 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  26 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  14 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4

Болалар ва ўсмирлар футболи: “Наврўз Кубоги” финалида "Ифтихор" ва "Янгиер" жамоалари Янгиликлар

Болалар ва ўсмирлар футболи: “Наврўз Кубоги” финалида "Ифтихор" ва "Янгиер" жамоалари

ЎФА тақвим режасида белгиланган “Наврўз Кубоги”нинг 2004 йилда туғилган ўсмирлари ўртасидаги мусобақа тугаганидан кўп ўтмай 2006 йилда туғилган болалар ўртасидаги баҳслар бошланиб кетди.

Айни пайтда мусобақанинг ҳал қилувчи палласига етиб келинди.

15та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслар олиб борди. Булар,
 
“А” гуруҳи – “Ифтихор” (Олтиариқ БЎФМ), “Локомотив-Қоратепа” (Қарши), “Андижон” (Андижон ихтисослаштирилган футбол мактаби), “Бинокор” (Урганч Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби).
“В” гуруҳи – “Хоразм” (Хоразм ихтисослаштирилган футбол мактаби), “Чиғатой” (Тошкент “Чиғатой” академияси), “Чирчиқ ОЗК” (Чирчиқ олимпия захиралари коллежи).
“С” гуруҳи – “Навоий” (Навоий ихтисослаштирилган футбол мактаби), “Гулистон” (Гулистон шаҳар 1-БЎСМ),   “Жиззах” (Жиззах ИФМ), “Қўқон” (Қўқон шаҳар 2-БЎСМ).
“D” гуруҳи – “Янгиер” (Янгиер шаҳар ИФМ), “Қизилқум” (Навоий шаҳар БЎФМ), “Пахтакор” (Термиз шаҳар ИБЎСМ), “Бухоро” (Бухоро шаҳар ИФМ).

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олишди ва бу босқичда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ифтихор” – “Хоразм” – 1:1. Пен.бўй. 4:3
“Андижон” – “Чиғатой” – 3:2
“Навоий” – “Пахтакор2 – 3:2
“Гулистон” – “Янгиер” – 2:2. Пен. бўй. 3:4
 
Ярим финал
“Ифтихор” – “Андижон” – 2:2 Пен.бўй. 5:4
“Навоий” – “Янгиер” – 2:3
 
Бугун, бир неча дақиқалардан кейин мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинлари ўтказилади. 3-ўрин учун “Навоий” ва “Андижон” жамоалари ўзаро куч синашишса, ғолиб номини аниқлаб берувчи финал ўйинида “Ифтихор” ва “Янгиер” ёш футболчилари майдонга тушишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика