UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Болалар футболига қанот ҳакамлари керак Янгиликлар

Болалар футболига қанот ҳакамлари керак

Яқин бир ойдан бери Тошкентда бўлиб ўтаётган болалар-ўсмирлар чемпионатининг баъзи учрашувларини кузатиб келмоқдаман.
Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар ўртасидаги футбол чемпионатида 1998 йилдан тортиб 2003 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Ҳар бир ёш тоифасидаги мусобақада 16та жамоа иштирок этади. Лекин мен шу пайтгача нечта ўйинни кузатган бўлсам, бирортасида қанот ҳакамлари ишлаганини кўрмадим.

Бунда фақат битта ҳакам ўйинларни бошқармоқда. Тўғри, ёш болалар асосан майдоннинг ярмида тўп тепишаётгани учун қанот ҳакамларисиз ҳам ўйинни бошқарса бўлади, бироқ 1998, 1999 ва 2000 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳсларда фақат бир ҳакамнинг ишлаши ғалти бўляпти. Биласиз, 2000 йилда туғилган фтуболчилар бир йилдан сўнг ўсмирлар терма жамоамизга номзод бўлишади. Шундай экан, ҳозирданоқ уларни замонавий футболга ўргатиб борган маъқул.

Ўйинларни кузатар эканман, кўпинча бош ҳакамлар ён чизиқда ёрдамчилари бўлмаганидан кейин қарор чиқаришда қийналиб қолишаётганига гувоҳ бўлдим. Қашқадарёда болалар ўртасидаги турнирларда қанот ҳакамларининг ҳам ишлашини кўп бор кўргандим, аммо Тошкент пойтахт бўлатуриб фақат битта ҳакамнинг кун давомида уч-тўртта ўйинни бошқаришини қандай қабул қилиш мумкин ҳайронмиз.

Тошкентда ҳакамлар мактабига асос солинган. Бу ердан кўплаб ёш ҳакамлар етишиб чиқмоқда, уларни айнан мана шундай болалар иштирокидаги ўйинларда пишитиб борган маъқул эмасми? Маълумки, ўйиндан ташқари ҳолат бўлган-бўлмаганини аниқлаш бош ҳакамга қийинчилик туғдиради, шунда у қарор чиқаришда ўз ёрдамчиларига юзланади. Лекин футбол мусобақаси пайти майдонда қанот ҳаками бўлмаганидан кейин бош ҳакамнинг бир ўзи нима қилсин? Хуллас, болалар ва ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда манна шундай муаммо юзага келган ва ўйлаймизки, Тошкент шаҳар футбол федерацияси бу муаммони ҳал этиш устида керакли чораларни кўради.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика