UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  108 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида ғалабалар Янгиликлар

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида ғалабалар

Болалар-ўсмирлар футболи бўйича Тошкент шаҳар чемпионатида навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.
“Пахтакор” футбол мактабининг бу мусобақада иштирок этаётган барча ёшдаги гуруҳлари ушбу турни “Бунёдкор-Б” жамоаси вакилларига қарши ўтказиб, бунда “пахтакорчилар” фақат ғалаба қозонишди.

Хусусан “Пахтакор-2003”ни шуғуллантираётган Дмитрий Ан шогирдлари рақиб устидан 3:2 ҳисобида зафар қучган бўлишса, Руфат Акрамхўжаев жамоаси бўлмиш “Пахтакор-2002” ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Станислав Кудряшов бошқараётган “Пахтакор-2001” эса рақибига умуман имконият қолдирмади - 6:0.

Темур Олимхўжаев шогирдлари эса 5:1 ҳисобида зафар қучган бўлишса, Рустам Қурбонбоев жамоаси бу турда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди “пахтакорчилар” навбатдаги турни сафарда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши ўтказишади. Ўйинлар 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.



20-тур натижалари

“Пахтакор-2003” - “Бунёдкор-Б” (2003) - 3:2

“Пахтакор-2002” - “Бунёдкор-Б” (2002) - 2:0

“Пахтакор-2001” - “Бунёдкор-Б” (2001) - 6:0

“Пахтакор-2000” - “Бунёдкор-Б” (2000) - 5:1

“Пахтакор-1999” - “Бунёдкор-Б” (1999) - 2:0
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика