UZ

Сўнгги янгиликлар

20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  20 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  3 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  10 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  4 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  7 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  8 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  5 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  2

Бўлажак ЖЧни ўтказиб юборадиган футболчилардан тузилган рамзий жамоа Янгиликлар

Бўлажак ЖЧни ўтказиб юборадиган футболчилардан тузилган рамзий жамоа

"Мундиал-2022" эртага старт олади.

У албатта кўплаб ғалабалар ва хафагарчиликларга тўла бўлади. Аммо, иккинчисидан бошлай қолайлик. Афсуски, кўплаб юқори даражадаги футболчилар турли сабабларга кўра Қатарга боришмайди. Кимдадир жароҳат бор, кимдир турнир учун қайдномага киритилмаган, кимдирнинг жамоаси тўрт йилликнинг бош мусобақасига йўлланма ола билмаган ва шу билан бирга бир қатор кучли футболчиларни ЖЧда ўйнаш имкониятидан маҳрум қилган.

Кўплаб ўйинчилар ўз терма жамоаларининг саралаш босқичидаги муваффақиятсизлиги сабаб ЖЧни ўтказиб юборишади, биз эса ушбу футболчилардан рамзий жамоа тузишга қарор қилдик. Биз 4-3-3 схемасини танлаймиз.


Ян Облак (Словения)


Бу позиция учун иккита номзод бор эди – бу Ян Облак ва Жанлуижи Доннарумма. Аммо, бизнинг танлов Словения терма жамоаси кипери бўлди. Сабаби битта: Доннаруммада катта эҳтимол билан ўз терма жамоаси билан мундиалда иштирок этиш имконияти бўлади, словенияликда эса бу масала бироз қийинроқ. 

Словенияликлар сўнгги бор 2010 йилги ЖЧда иштирок этишган ва уларнинг яна мундиалга чиқиши учун кўплаб омиллар сабаб бўлиши керак – ажойиб ўйиндан бошлаб омадгача.



Облак учун афсусдамиз, энди унинг бундай "топ" мақом билан турнирда ўйнаш эҳтимоли жуда ҳам кам. Ян ўз ўйини билан ЖЧ ва Европа чемпионатида ўйнашга лойиқ эди. Унинг 2022 йилги ЖЧда иштирок этадиган ҳамкасбларининг кўпидан яққол кучлилиги ҳеч кимга сир эмас.


Эндрю Робертсон (Шотландия)


Эндрю Робертсон – ўз клуби билан АПЛдан бошлаб Чемпионлар Лигасигача барчасини ютган ўйинчи. Барча Робертсоннинг "Ливерпуль"да мустаҳкам мақомдаги ўйинчи эканлигини билади. У клуб футболида барчасини ютган, аммо терма жамоада...



Ҳа, терма жамоада ниманидир ютиш жуда ҳам қийин бўлар, аммо Эндрюнинг ЖЧга бориш эҳтимоли ҳали ҳам бор. У ЕЧда ўйнаган, мундиалга йўлда эса Украина (1:3)га енгилган. Аммо, Эндрю Робертсон учун терма жамоаларнинг бош мусобақаларида иштирок этиш ҳали олдинда.


Давид Алаба (Австрия)


Давид Алаба унчалик ҳам таништиришларига муҳтож эмас. Бу Эндрю Робертсон каби клуб футболидаги барчасини ютган футболчи. У ЧЛни бир марта эмас, уч марта боши узра баланд кўтарган.



Алаба шунингдек ўз терма жамоасидаги ҳақиқий етакчи ҳисобланади. У обрўси жуда баланд ўйинчилардан. "Реал" ҳимоячисининг фаолиятига келсак, Давид ЖЧ-2026да иштирок этиши мумкин. Австрия терма жамоаси ўтган Европа чемпионатида 1/8 финалга чиқди ва ЖЧ ўтиш ўйинларида Уэльсга имкониятни бой берди. Аммо, кейинги саралаш Алаба учун сўнгги имконият бўлиши мумкин, сабаби Давид ҳозирда 30 ёшда.


Алессандро Бастони (Италия)


Терма жамоамизнинг кўплаб вакилларидан фарқли равишда қаҳрамонимиз атиги 23 ёшда. Агар у бугунги ўйин даражасини сақлаб қолса, катта эҳтимол билан ЖЧда муваффақиятли ўйин кўрсатади.



Батафсил тўхтатмаймиз ва 2020 йилдан бошлаб унинг муваффақиятларини санаймиз. 2020/21 йилги "скудетто", Италия Кубоги 2021-2022, 2021 йилги Италия Суперкубоги, торт устидаги гилос ўрнини эса Бастонининг ўтган Европа чемпионатидаги ғалабаси босади.


Жованни Ди Лоренцо (Италия)


Рўйхатимиздан яна бир Европа чемпиони ўрин олди. Ди Лоренцо "Наполи"нинг мустаҳкам ўйинчиси ҳисобланади ва катта эҳтимол билан ЧЖни ўз ўйини билан безаган бўларди. Жованни 29 ёшда, шу сабаб Италия терма жамоаси "Наполи" ҳимоячиси учун жуда кўп ҳаракат қилиши керак. Унинг ҳисобида ЕЧдаги ғалаба ва Миллатлар Лигасидаги бронза медали бор. Қаҳрамонимиз ўз номини ЖЧ тарихига ёзганда ажойиб бўлар эди.



Франк Кессье (Кот-д'Ивуар)


Терма жамоамиздан ивуарлик футболчи ҳам ўрин олди. Франк Италия чемпионатини ютган ҳолда, ўзини "Милан"нинг етакчиларидан бири сифатида намоён қилди. Бу ҳозирча Франкнинг ягона соврини, Кессье ҳозирда "Барселона"да муваффақият қозонмоқчи.



Халқаро фаолиятга келсак, "Барселона" футболчиси Африка Кубоги ва 2020 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган. Франк қачондир ЖЧга чиқа оладими? Қийин савол, сабаби миллий жамоа сўнгги бор 2010 йилда мундиалга борган.


Марко Верратти (Италия)


Марко ЖЧдаги иштирок этиш у учун одатий ҳол бўлган футболчилардан эмас. У ЖЧ-2014да иштирок этган ва итальянлар унда ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олишмаган. Кўриб турганингиздек, Марко икки бор ЖЧга бора олмади, аммо у ва жамоаси ЖЧга бора олмаса ҳам, Еврода омади келади. Верратти – Европа чемпиони ва унинг терма жамоадаги фаолиятини муваффақиятли деб аташ мумкин, аммо уни ЖЧда ҳам кўришни хоҳлардик. Балки бу 2026 йилда рўй берар.



Николо Барелла (Италия)


Рўйхатимизда яна Апеннин яримороли вакили. Барелла ҳам Алессандро Бастонига ўхшаш. Иккиси ҳам ёш, Николо икки ёш катта (1997 йилда туғилган). Уларнинг иккиси ҳам "Интер"нинг асосий ўйинчиларидан. Барелланинг ЖЧда ўйнаш эҳтимоли катта, сабаби у 2026 йилда ҳатто 30га ҳам кирмаган бўлади.



Луис Диас (Колумбия)


"Ливерпуль" ўйинчисига келсак, уни фаолиятида яна мундиаль бўлиши катта эҳтимол. Диас атиги 25 ёшда. У ўз миллий термаси ва Юрген Клопп жамоасининг муҳим қисми. Диас Англия ва Португалиядаги барча клублар совринларини ютган, шунингдек Чемпионлар Лигаси финалида ҳаракат қилган. Шунингдек уни Колумбия терма жамоаси сафида Америка Кубогининг бронза медалига эга чиққанини эсдан чиқариб бўлмайди.



Эрлинг Холанд (Норвегия)


Барча Холанднинг муваффақиятларидан хабардор. Унинг барчага маълум кучли жиҳатларини санаб ўтириш ҳам шарт эмас. Уни Сульшернинг ўринбосари дейиш мумкин, сабаби норвеглар ерида доим ҳам бундай даражадаги иқтидорлар бўлмайди.



Холандни миллий терма жамоаларнинг топ-турнирида кўриш ҳақида бир нарса дейиш қийин. Викинглар сўнгги бор йирик турнир, аниқроғи Европа чемпионатида 2000 йилдагина иштирок этишган.


Муҳаммад Салаҳ (Миср)


Бу ўйинчига ҳам ортиқча таъриф бериш шартмас. Унинг Қатарда бўлмаслиги ачинарли. Салаҳ ўз терма жамоаси билан икки бор Африка Кубоги финалига чиқди, ЖЧ-2018да ўйнади, шунингдек 2012 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этди ва гуруҳ босқичида 3та гол урди.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика