UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  11 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами? Янгиликлар

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами?

Теглар :  БокуМОҚ
"Бриллиант қўл" фильмини кўрмаган томошабин бўлмаса керак. Кинонинг "Черт побери!" эпизоди айнан Боку шаҳрида съёмка қилинганди.

Мазкур эпизод "Кичик қалъа" кўчасида тасвирга олинган. Боку шаҳри, Каспий денгизи бўйида жойлашган бўлиб, сайёҳларни ўзига жалб этиши кўпчиликка маълум.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг таклифига кўра, фаолиятимдаги саккизинчи катта мусобақада иштирок этадиган бўлдим. "Соккер Клуб" кўрсатувини ёдга олсангиз, халқаро мусобақаларда қатнашиб, олий лигага қайтганимда, ҳудди у ер биринчи лига бўлиб кўзимга кўринишини такидлагандим. Халқаро мусобақаларда қатнашиб юрган ОАВ вакили ҳеч ҳам бизнинг футболга кўника олмайди, "сервис" йўқ.

Шу кунга қадар қуйидаги мусобақаларда иштирок этдим.

1. Қатар. Доха. 2011. Осиё Кубоги. 

2. БАА. Рас Ал Ҳайма ва Фужейра. 2012. U19 Осиё чемпионати. 

3. Туркия. Анталия, Бурса. 2013. ЖЧ. U-20. 

4. БАА. Дубай, Шаржа. 2013. ЖЧ. U-16. 

5. Жанубий Корея. Инчеон. 2014. Осиё ўйинлари. 

6. Австралия. Сидней, Мельбурн, Брисбен. 2015 йил. Осиё Кубоги. 

7. Қатар. Доха. 2016 йил. Рио Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари, U-23. 


Спортчилар шаҳарчаси

Дохада бўлиб ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги ва Инчеондаги Осиё ўйинлари мен учун жуда катта мактаб вазифасини бажариб берган. Айниқса, Инчеондаги мусобақада спортчилар шаҳарчасида истиқомат қилганим. Бокуда ҳам шундай шароитда, спортчилар шаҳарчасида фаолият олиб борадиган бўлдим. Бу эса ишнинг сифатини ошириш билан бирга, спортчилар билан бир оила бўлиш имкониятини беради. Қўшниларим ҳам анойилардан эмас, Таэквандочилар. Фақат улар 15 май куни учиб келишади. Ён қўшни, жон қўшниларим қаторида Зафар ака Имомхўжаев, МОҚ маркетинг бўлими раҳбари Камолиддин Эргашев, МОҚ халқаро бўлими бошлиғи, Ҳумоюн Ибрагимов. 

Бугунга қадар гандбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, бокс, каратэ, теннис, енгил атлетика, оғир атлетика ва ўқ отиш спорт турларида қатнашадиган вакилларимиз Бокуга етиб келдилар. Мусобақага жиддий эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳам айни пайтда Бокуда. Мазкур мусобақа 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўз навбатида Осиё ўйинлари орқали олимпиадага ҳозирлик кўрамиз. Бокудаги мусобақада асосан иккинчи ва учинчи таркиб аъзолари қатнашаяптилар. Бу улар учун асосий таркибга кириш учун катта имконият.


Спортчилар шаҳарчасига Озарбайжоннинг собиқ Президенти Хайдар Алиев номи берилган.

Медаллар учун курашда Ўзбекистон қаторида, мезбон Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон делегациялари асосий фаворитлардан бири ҳисобланадилар. 

Авлодлар алмашуви пайтига тўғри келиб қолган гандболчиларимизнинг мусобақадаги ишлари юришмаяпти. Эртага бадиий гимнастика, теннис ва бокс турлари бўйича мусобақалар старт олади. Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланиши режалаштирилган. Катта эҳтимол мусобақанинг барча ўйинлари "Спорт ТВ" орқали намойиш этилади. Турнир ташкилотчиларининг бизга маълум қилишларича, барча ҳамкор давлатларга трансляция ҳуқуқи бепул тақдим этилган.


Нодирхўжа Юлдашев.

Озарбайжон, Боку.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика