UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  0 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  2 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  2 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  4 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға Янгиликлар

Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға

Теглар :  Бокс
22 апрель Осиё чемпионатида биз учун бироз омадсиз кечди.

Шу куни 8 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилди ва уларнинг 4 нафари мағлубиятга учради. Бахтга қарши, биз шу куни тўртта мағлубиятга лойиқ эмасдик. Айниқса -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Рўзматов қозоғистонлик рақибига деярли имкон бермаганди. Афсуски, якунда ҳакамлар ғалабани рақибга тортиқ этишди. Бу хато эди. Унинг Осиё чемпионатида ўткаган иккита жангини кўриб, -81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев учун яхши ўринбосар етишиб чиқаётганига гувоҳи бўлдик. Фикримга қўшиласизми?


Тошкент бокс мактаби тарбияланувчиси Нодиржон Мирзаҳмедов ҳамюртларимиз ичида биринчи бўлиб ярим финал масаласини ҳал қилди. Айтганча, шу ўринда қизиқ маълумот: 1994 йилда туғилган Нодиржоннинг 28 апрель куни тўйи бўлиши керак эди. Бангкокдаги Осиё чемпионати сабаб висол оқшоми бир ҳафтага кечиктирилди. Умид қиламизки, енгил вазнли боксчимиз тўйга тўёна билан - олтин медаль соҳибига айланган ҳолда уйга қайтади.

Миразиз Мирзаҳалилов эса таиландлик боксчига қарши жангда рақибга умуман имкон қолдирмади. Ушбу жангда мезбон фактори ҳамюртимизга ҳалал беришидан ҳавотир олгандик, ҳайрият якунда ундай бўлмади ва ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳасанбой Дўсматов эса афсуски яна ҳиндистонлик Амитга ютқазиб қўйди. Умуман, уни ютқазди демаган бўлардик, аммо...


Бокс бўйича Осиё чемпионатига аталган кундаликнинг тўлиқ қисми бу ерда > > > Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика