
Аниқлаган маълумотларимизга кўра, Тоҳир Усмонов ҳақиқатдан ҳам "Андижон"да ўйнаган. У Ўзбекистон чемпионати учрашувларида андижонликлар захирасида бўлгани кўрсатилган. Футболчи кўчиб ўтган "Бока Хуниорс" эса Аргентина клубининг АҚШдаги академиясидир. Ушбу академияда ёш иқтидорлардан профессионал футболчилар тайёрланади. Бу маълумотни "Бока Хуниорс"нинг АҚШдаги академияси "твиттери" ҳам тасдиқлаган. Тоҳир билан боғланишга уриниб кўрамиз.