UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  0 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   24 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  3 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  32 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  5 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди"

Про лига 19-туридан ўрин олган “Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоамиз футболчилари 200 фоиз куч билан ҳаракат қилишди. Айтайлик, биринчи бўлимда  бизда хато ва камчиликлар кузатилди. Танаффусдан кейин ташаббус биз томонга ўтди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Гол уришимиз бўлган вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда бизга, иккинчи таймда меҳмонларга омад кулиб боқди.

- Микола Агапов ўйин давомида кўп хатога йўл қўйди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биз айнан шу масалада ишлаяпмиз. Аслида Микола ажойиб футболчи ва потенцияли юқори. Бироқ унга совуққонлик етишмаяпти. Шу сабабли машғулотларда у билан ишламоқдамиз.

- Молочко захира олинди. Унга охиригача имконият берилса яхши бўлармиди...

-  Молочкони захирга олишимизга сабаби бу ўйин режамизда бор эди. Биз унга 60 дақиқалик режа қилган эдик. Молочкодан ташқари бизда Саид Ғуломов ҳам бор. у ўйинни кучайтириши керак эди. 

- Худоёрхон Сагдуллаев мавсум бошидан бери ўйинида ўсиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, у захирадан майдонга тушмоқда.

-  Унда ҳам худди Агаповдаги ҳолат мавжуд. Биз мураббийлар штаби унинг ҳам потенциалини юқори баҳолаймиз. Захирадан майдонга тушаётганига келсак, бу ўйинга бўлган режага боғлиқ. Бугун ҳам у иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши керак эди ва шу сабабли захирадан майдонга тушди.

-  Айтингчи, бугун жамоа хато қилдими ёки сиз?

-  Бугун мен ёки жамоа хато қилди демайман. Жамоада бутун мураббийлар штаби ишлайди. Қарорни биргина ўзим қабул қилмайман.  Бугун мураббийлар хато қилди демайман. Ўйлаган режаларимиз қисман амалга ошди. Футболчилар ҳам хато қилди демайман.

-  Кўриниб турибдики, бугун асосан сиз майдон четида футболчиларга кўрсатма бердингиз. Жамоада мураббий ўзгардими?

-  Дилявер акани озгина мазаси йўқ эди. Натижада, ўйинга 3 кун қолганида қўшилди. Бунга қадар мен ёрдам бериб тургандим. Ҳозир биз биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

-  "Машъал" биринчи ва иккинчи давра баҳсларида "Андижон"га ютқазганди. Бугун жамоа ўйинида ўзгариш кўзга ташландими?

-  Бундан аввалги ўйинда ҳам “Машъал” ёмон ўйнамаган. Унда мен U-19 жамоасида ишлаётгандим. Айтайлик, аввалги баҳсда “Машъал” қайсидир жабҳада рақибга ютқазди, демаган бўлардим. “Андижон” ҳам аввалги беллашувда яхши ўйнаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика