UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  1 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  6 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  7 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  14 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21

Бобур Зуҳриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп” Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп”

Ёшлар лигаси 18-турида “Сўғдиёна” ўринбосарлари ўз майдонида “Локомотив” ёшларини қабул қилди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоани яқиндагина қабул қилиб олган Бобур Зухриддинов бошқарувидаги илк ғалаба бўлди. Ўйиндан сўнг ўринбосарлар бош мураббийи Бобур Зухриддинов учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало ўринбосарлар жамоасига бефарқ бўлмаган барча мухлисларни ғалаба билан  табриклайман.  Бугунги ўйинда ўйлаган режамиз амалга ошди. Биринчи бўлимда кўпроқ химояга эътибор қаратган бўлсак-да , иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамай хужумга эътибор қаратдик.  Ўйин шиддатли бўлишини кутган эдик. Шунинг учун ҳам бир нечта режаларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. “Сўғдиёна” ўринбосарларини қабул қилганимдан сўнг учинчи ўйинни ўтказдим. Ёшларда 12 ўринда бораётганига қарамай ўзига бўлган ишонч жуда паст. Ҳозирги кунда нафақат жисмоний, балки рухий тайёргарлик ҳам  яхши бўлишига эътибор қаратаяпмиз.Бугунги ўйинда футболчилар ўзгача ишонч билан ҳаракат қилишди. Айрим камчиликларни устида ишласак ўйлайманки бир қатор футболчилар асосий таркибда ҳам бемалол рақобатни юзага келтира олади.

- Жиззахда кўплаб ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Ўсмирлар жамоасида ҳам иқтидор эгалари бисёр. Жиззах вилоятида иккинчи лига мусобоқаси ўтказилади. Улардан ҳам ёшларни саралаб, ўринбосарлар таркибига кўрикка таклиф этиш режамда бор.Келажакда жиззахлик ёш чарм тўп усталари нафақат “Сўғдиёна” шунингдек, суперлиганинг бошқа клубларида, Ўзбекистон терма жамоалари ва хориж майдонларида ишончли ўйин кўрсата олишига ишонаман.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика