UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  3 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0

Бобур Фарҳодов: "Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик" Янгиликлар

Бобур Фарҳодов: "Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик"

Туркияда йиғинни давом эттираётган "Андижон" жамоаси бугун куннинг биринчи яримида Москванинг "Велес" жамоасига қарши майдонга чиқди.

Ўйин давомида яратилган вазиятлардан фойдаланган "бургутлар" якунда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилган Бобур Фарҳодов учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Аввалги учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай вазиятларни голга айлантира олмаган эдик. Биз ҳужумлар қиламиз, рақиблар қарши ҳужумда дарвозамизни ишғол қилаётганди. Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик",- дейди Бобур Фарҳодов. 

- "Велес"ни бир неча кун олдин "Бунёдкор" ҳам мағлубиятга учратган эди. Рақиб кучсизмиди?

- Рақиб ўша-ўша. Аввалгиларидан кучсиз эмасди. Шунчаки вазият бўлди, гол урдик. 

- Бугун гол уришни жуда истадингиз, лекин доим ҳам ўхшайвермади...

- 2-3та ўйинда гол урмаганимдан кейин бугун дарвозага йўл топаман, деб ният қилган эдим. Тўп охири дарвозага кирди. 

- Бу ғалаба "Андижон" мухлисларида ишончни уйғотдими?

- Мухлислар бизга ишонишса, қўллаб-қувватлашса Суперлигада ҳам уялтириб қўймаймиз, деб умид қиламиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика