UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  4 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  12 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  4

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 8-турида "Пахтакор" меҳмони бўлди.

0:2 ҳисобида ортда бораётган Анхель Лопес шогирдлари якунда иккита гол уриб мувозанатни тиклашга эришишди, 2:2. Жамоанинг ўйиндаги биринчи голини захирадан майдонга тушган Луис Мигель Кезада урди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Тошкентда улардан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик ва бир очко қўлга киритдик. Биринчи бўлимда концентратцияни йўқотмаслигимиз керак эди. Иккинчи бўлимда охиригача курашдик.

Рақиб ўйинни яхши ташкил қилади. Таркибида вазиятларни ҳал қилиб кетадиган футболчилар бор. Жароҳатдан тикланиш жараёни кетмоқда. Ўйлайманки, бир ҳафталарда тўлиқ спорт формамга кириб оламан",- дейди Луис Мигель Кезада.

Жамоа сардори Бобур Акбаров ҳам ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

— Топ жамоага қарши майдонга чиқдик. Ўйлайманки, мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик. Жамоада ички муҳит зўр. Қисқаси бир оиламиз. Буни майдонда ҳам кўрсатяпмиз. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам кичкина хатолар кузатиляпти. Устимизда ишлашда давом этамиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Сурхон" янада кучаямиз. Турнир жадвалидаги вазиятни ўнглашга кучимиз ва имкониятимиз етади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика