UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  1 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  8 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  3 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  30 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  5 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  11

Бобир Абдихолиқов: “Жамоага фойдам тегса, қанотда ҳам ўйнайвераман” Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов: “Жамоага фойдам тегса, қанотда ҳам ўйнайвераман”

Ноябрь ойи сўнгги кунларида миллий чемпионат баҳслари ўз якунига етгач, эндиликда бор эътибор ОТЖга қаратилади.

Боиси, уларнинг олдида олипиядага қўл олиш вазифаси турибди. Якунланган ҳафта давомида пойтахтимизда машғулотлар олиб борган олимпиячилар эртага тонгда навбатдаги йиғинни ўтказиш учун амирликларга йўл олишади. Сайтимизга интервью берган махоратли ҳужумчи Бобир Абдуҳолиқов сафар олди фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлаб жамоадаги кайфият ва тайёргарлик жараёни ҳусусида...

- Ўтган давр мобайнида максимал даражада тайёргарлик олиб бордик. Биринчи тур Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга барча томонлама шай ҳолатда бўлишимиз лозим. Барибир илк очилиш ўйини доим қийин бўлади.

- Любинко Друлович билан мусобақада қайси позицияда ўйнашингизни гаплашиб олдингизми?

- Қанотда ҳам ўйнайвераман. Лекин, марказий ҳужумда ўзимни яхши ҳис қиламан. Агарда жамоамга тегса вингерлик вазифасини ҳам бажаравераман.

- Осиё чемпионатидаги қайси терма жамоаларни имкониятлари нисбатан баланд? Олдинги мусобақада кўрдикки ҳеч ким кутмаган термалар бизга рақиблик қилди...

- Барчада имконият бир хил. Бу мусобақада тайёргарлик катта муҳим аҳамият касб етади. Ким қай даража ҳозирлик кўрганини расмий баҳслар кўрсатиб беради.



- Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизда куч топа оламаслик, футболимиздаги оғир ҳолатлардан бири ҳисобланади. Мураббийлар ушбу вазият юзасидан руҳий кўрсатмалар беришдими?

- Бизнинг жамоада барча Суперлига клубларининг футболчилари саналади. Аниқроғи ўз жамоасининг етакчи ўйинчиларидир. Руҳий жиҳатдан муаммо бўлмайди.

- Сизда Осиё чемпионатида иштирок этиш бўйича кўникма мавжуд. Демак, бўлажак турнирда сизда босим ва ҳаяжон бошқаларга қараганда камроқ бўлади...

- Албатта. Озгина бўлсада тажрибам бор. Бироқ, галдаги мусобақа бошқача ўтади. Боиси, барча жамоалар Олимпиадага чиқиш учун кураш олиб боради. Яқинларимиз ва барча ишқибозларни ишончларини оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика