"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг жамоадаги бошқа ҳамкасблари билан рақобатдан қўрқмаяпти.
"Бундан хавотирда эмасман ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Жамоадошим ёки рақобатчим ким бўлишининг фарқи йўқ. Қўрқаётганим йўқ" - дейди Боатенг.