Боатенг: "Реал"? Кучлиларга қарши ўйнаш - ажойиб"

Tolibjon Qosimov
24 апр 2018, 19:42
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг "Реал"га қарши ЕЧЛ ярим финал ўйини олдидан фикрларини билдирди.

"Реал"да жуда кучли ҳужум бор, қаттиқ ҳимоя ва мувозанатни ушлай оладиган ярим ҳимоя бор. Айнан шу сабаб улар кетма-кет икки йил Чемпионлар лигасини ютишди. Лекин, биз ўз кучимизга ишонамиз ва ғалаба учун ҳаммасини қиламиз.

Мен ҳар доим мана шундай кучли жамоаларга қарши ўйинларни кутаман, шу билан бирга Роналдуга қарши тўқнашувни ҳам. Кучлиларга қарши ўйнаш - ажойиб", - деди Боатенг.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com