UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

"Блэкберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги иккинчи ўйин апрель ойида бўлади Янгиликлар

"Блэкберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги иккинчи ўйин апрель ойида бўлади

Англия кубоги чорак финали доирасида "Блэкберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги иккинчи ўйин 7 ёки 8 апрелда бўлиб ўтади.
Ўтган якшанба куни "Энфилд"да жамоалар ғолибни аниқлай олишмади - 0:0. "Блэкберн" уй стадиони ҳисобланган "Ивуд Парк"даги ўйин 1,5 ҳафтадан сўнг бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ УЕФА регламентига кўра Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинлари бўлиб ўтадиган кунларга миллий чемпионат ҳамда кубок ўйинларини белгилаш мумкин эмас. Учрашувни 16 март куни ҳам ўтказиб бўлмайди, сабаби "қизиллар"нинг "Суонси"га қарши Премьер-Лига доирасидаги ўйин кутиб турибди.

Шундай қилиб, "Ливерпуль" 7 ёки 8 апрель куни "Блэкберн" меҳмони бўлади. 10 кундан сўнг "Уэмбли"да ярим финаллар бўлиб ўтади. "Рединг" ва "Брэдфорд" ўртасидаги баҳс эса 16 март куни бўлиб ўтади.

"Ўйлашимча иккинчи ўйин 7 ёки 8 апрель куни бўлиб ўтади. Албатта, бизнинг ҳолатимиз "Рединг" ва "Брэдфорд" тушиб қолган вазиятдан кўра яхшироқ. Улар шанба куни ўйин ўтказишади ва душанба куни кубокда майдонга тушишади. Бу иккала клубга нисбатан ноҳақлик", - дейди "Ливерпуль" устози Брендан Рожерс Daily Mail нашрига.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика