Блашиковски фаолиятини "Вольфсбург"да давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
1 авг 2016
Дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Якуб Блашиковски келаси мавсумдан "Вольфсбург" шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Олдинроқ дортмундликлар польшалик футболчини трансферга қўйгани эълон қилинган эди.

Сўнгги йилларда Блашиковскини жароҳатлар қийнамоқда. Ўтган мавсумда у "Фиорентина"да ижарада тўп тепган эди ва А Серияда бор йўғи 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 1 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker