UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  4 21:30"Олимпик" - "Андижон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  28 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:30Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 1:1 (онлайн ҳисоб)  11 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  3 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  11 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0

Якуб Блашиковски: “Катта ҳурматга лойиқман деб ўйламагандим” Янгиликлар

Якуб Блашиковски: “Катта ҳурматга лойиқман деб ўйламагандим”

Якуб Блашиковски “Боруссия”да ўтказган 8 мавсумдан кейин “Фиорентина”га кўчиб ўтди.


Айни пайтда у янги жамоаси билан “А” серияда пешқадамлик қилмоқда. “Spox” нашри мухбири билан суҳбатда польшалик футболчи Германиядан кетиши сабаблари ва бошқа масалалар тўғрисида саволларга жавоб қайтарди.


- “А” серияда 2 ойдан бери ўйнаяпсиз. Мослашишга улгурдингизми?

- Бошида қийин бўлди. Италияга келиб шартнома тузгач, дарҳол Польшага терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетдим. Меҳмонхонада атиги 10 кун яшаб, кейин ўзимга уй топдим. Бу ерга менга ёқяпти. Флоренцияда об-ҳаво ажойиб.

- Натижалар ёмон эмас. 1999 йилдан илк марта жамоа чемпионатда пешқадам бўлиб турибди.

- Бу энг муҳими. Ниҳоят ўйнаяпман, асосий таркибда тушяпман. Паулу Соуза бошидан менга ишонч билдирди. Жамоа ҳозир муваффақиятли ўйнаяпти. Трансфер туфайли бу менга жуда муҳим эди.

- “Боруссия”даги 8 йилдан кейин янги ҳамкасблар билан ўйнаш ва машқ қилиш одатий эмасми?

- Ўзим ҳам тезда кўникиб кетганимга ҳайрон қолдим. Янги жойда дарҳол ўзимни қулай ҳис қилдим. Жамоадошларим жуда яхши қабул қилишди ва қўллаб-қувватлашди. Янги жамоага киришиб кетишимга бу ёрдам берди. Мураббий билан жуда яхши муносабатдаман. Умид қиламанки, ҳеч нарса ўзгармайди.

- Омадли старт туфайли мухлислар совринга умид қилишмоқда. Жамоа Италия чемпионлиги учун кураша оладими?

- Жадвални бошқариб турганимиздан хурсандмиз. Бироқ бу ҳеч нарсани билдирмайди. Хулосалар мавсум охирида чиқарилади. Анчадан бери ўйнаётганим сабабли ҳамма нарса тезда ўзгариб кетиши мумкинлигини тушунаман. Биринчи ўринда қолишни истаймиз. Якунгача эса узоқ йўл кутиб турибди.

- Энди рақиблар “Фиорентина”га қарши бошқача иштиёқ билан ўйнайди. Кўпчилик жамоангиз билан ҳисоблашишни бошлади.

- Тўғри. Рақиблар бизда кучли жамоа борлиги ва буни ҳар беллашувда майдонда кўрсатишимиз мумкинлигини тушунишди. Шунинг учун рақиблар билан кучли хоҳиш орқали ўйнашларини тушунаман. Бизнинг мақсад эса барқарор ўйин кўрсатиш.

- Нега Италияга кўчиб ўтдингиз? Сизда бошқа таклифлар ҳам бор эди.

- Трансферлар ойнаси якунида барчаси тез рўй берди. Клубни тезда тарк этишим кераклигини ҳеч ким айтмаганди. “Фиорентина” вакиллари таклиф билдиришди. Шу сабабли ўтишим амалга ошди. Бошқалардан ҳам таклифлар бўлганди. Лекин Италияга келганимдан хурсандман.

- Асосий таркибда доимо ўйнашни истаганингиз учун “Боруссия”дан кетдингизми? Чунки Европа чемпионатида ўйнаш учун клубда кўпроқ ҳаракат қилишингиз лозим.

- Ҳозир буни муҳокама қилишни хоҳламайман. Ҳаммаси ортда қолди. “Боруссия”да такрорланмас 8 йилни ўтказдим. Клубдан бир умрга миннатдорман. Ўша йиллар фаолиятимдаги энг яхшиси бўлиб қолади. Профессионал футболчи сифатида ҳозирни ўйлашим керак.

- Дортмундликлар ишқибозлар кетишингизни эшитиб, бундан хафа бўлишди.

- Футболда бундай ҳолат рўй бериб туради. Баъзида шундай қарор қабул қилиш лозим. Оғриқли, лекин бир клубда кўп йиллар ўйнаб, кейин кетган ягона футболчи эмасман. “Боруссия” ҳамиша юрагимда қолади. Клуб билан ҳеч қачон хайрлашмайман. Йигитлар билан алоқа қилишда давом этяпман. Клуб вакилларини ҳурмат қиламан.

- 2014 йил тиззангиздан оғир жароҳат олиб, кейин асосий таркибга қайта олмадингиз. Ўша йил сиз учун энг қийини бўлдими?

- Ҳа, шундай. Бундай вазиятларда мураббийнинг кўмаги кераклигини тушундим. Юрген Клопп бу даврда мендан ҳол сўраб, ҳамиша мулоқот қилди. Менга ишонишлари ҳақида гапирди. Бу эса қайта тикланишимда қўл келди. Бунинг учун унга раҳмат айтаман.

- Янги клуб қидиришингиз лозимлигини қачон тушундингиз?

- Рақобатдан қўрқадиганлардан эмасман, шунинг учун буни дарҳол тушунмадим. Курашга тайёр бўлиб, имкониятимни кутардим. Бироқ ўртоқлик ўйинларида ҳам кам ўйнадим. Шунда муҳим қарорга келиш кераклигини англаб етдим. Ва буни амалга оширдим.

- “Боруссия” ҳозирча “Фиорентина”га бир йилга ижарага ўтишингизга розилик берган. Якуний ўтиш муҳокама қилинмадими?

- Клублар бу масалани кейинроқ муҳокама қилишга келишишган. Шартномада бу ҳақида банд бор. “Фиорентина” бундан фойдаланишга уриниб кўрса керак.

- “Боруссия”га қайтмайсизми?

- Буни мен ҳал қилмайман. Клубнинг менга бўлган режаларига боғлиқ. Италияликлар қолишимни хоҳлашса, мени сотиб олишларига тўғри келади.

- “Боруссия”нинг биринчи уй ўйинида мухлислар “Раҳмат, Куба” деб ёзидган баннерларни кўтаришди.

- Бундан ҳайратландим ва ҳалигача ижобий таассуротдаман. Буни кутмагандим. Наҳотки, шундай ҳурматга лойиқ бўлсам. Мухлисларга раҳмат айтиш имкониятидан фойдаланиб қоламан. Бу улар томонидан ажойиб бўлди. Барча қийинчиликларни биргаликда енгиб, муваффақиятни бирга нишонладик.

- Дортмундда қайси воқеа энг эсда қоларли бўлган?

- Совринлардан ташқари ўтган мавсумдаги қийинчиликларни қандай енгиб ўтганимизни эслайман. Биринчи давра охирида сўнгги поғонада борардик, лекин мухлислар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишди. Айнан шу вазият менга бошқача таъсир қилди. Юрагимда ўзгача таассурот қолди. Ўтган мавсум Дортмунддаги фаолиятим мобайнида энг ҳаяжонлисига айланди.

- “Боруссия” ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Йўлини топдим. Агар ўйнамасам, “Боруссия” ўйинларини қўйиб юбормайман. Клубда нималар бўлаётганини биламан. Жамоанинг ашаддий мухлисига айландим. “Бавария”дан олинган мағлубият афсусланарли бўлди, лекин қолган ўйинларни йигитлар жуда яхши ўтказишди.

- Юрген Клопп “Ливерпуль”да ишлаяпти. У кам дам олганидан ҳайрон бўлмадингизми?

- Йўқ. Бундай клубдан таклиф бўлганда режаларни қайта кўриб чиқиш мумкин. У ажойиб мураббий ва яхши инсон. “Ливерпуль”ни бошқариш унга мос тушади. Унинг Моуриньога нисбатан солиштиришда айтганларини эшитиб кулдим. Айнан Юрген туфайли премьер-лигани кўришни бошладим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика