UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди Янгиликлар

Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди

“Кто не рискует, тот не пьет шампанского”. Яхши айтилган гап.

Ўзбекистон футболи ўзгаришлардан қўрқмаслиги керак. Биз февраль ва декабрда футбол ўйнаб бўлмайди, деб юрибмиз. Қиши биздан совуқроқ бўлган Россия эса аллқачон куз-баҳор тизимига ўтиб олди. Улар шунчак қўрқмади.

Ўзбекистонлик футболчилар оғир жисмоний юкламаларни кўтара олмайди, деб чиқиш қилаётганлар бор. Жанубий Кореяда футболчилар чемпионатнинг ўзида камида 40 дан зиёд ўйинни бемалол ўйнаётгани учун ҳам, улар Тошкентга келиб 90-дақиқаларда устун-у тўсинларимизни пойлаб ётибди, бизникилар эса 70-дақиқадан кейин “ўлимтик” бўлиб қолади. Сами Ал-Жабр топиб айтган, Ўзбекистон термаси 70-дақиқадан кейин футбол ўйнамайди.

Биз меҳрибонмиз. Қайсидир регионлар футболдан четда қолиб кетадими дея олдинга қадам босолмаймиз. Европанинг 25 та мамлакати қўрқмай умумлаша олади, лекин Ўзбекистон яхлит бир мамлакат бўлишда муаммоларга дуч келаверади. Биз қачон футболни аниқ-тиниқ тизим билан бошқаришни йўлга қўйсак, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё футболи ҳам ўзига келади, улар “ўлимтик клублар” сари эмас, кучли клубларга қараб интилади ва ўсади.

Оддий мисол келтираман. Футболни дарё деб олинг. Унда кимдир кемада, кимдир қайиқда ва яна кимдир ўзи сузиб юрибди. Агар қайиқ ҳам, кема ҳам ўзи сузаётган одам тезлигига ўтиб олса, уларнинг ҳаммаси манзилга фақат ўша тезликда етиб келади. Капитализм эса ўзи сузаётган одамдан аввал қайиққа, кейин кемага яқинлашишни талаб қилади. Шунда улар кема тезлигида манзилга етиб келиши мумкин.

Кучли чемпионат рақобатни оширади. Рақобат ўз навбатида иқтидорларни излашга бўлган мажбуриятни оширади. Мисол келтираман. Англия 9 та регионга бўлинади, шулардан бири шимолий-ғарбий регион. Унда Манчестер ва Ливеруль каби йирик шаҳарлар бор. Бу шаҳарларнинг эса ўз навбатида “Юнайтед”, “Сити”, “Ливерпуль”, “Эвертон” каби клублари мавжуд. Улар регионда қулоч ёзаётган 8 ёшли футболчини ҳам тинч қўймайди, чунки бири олмаса, бошқаси илиб кетади. Улар бутун Англия бўйлаб иқтидорларни қидиришга зўр беради ва шунинг учун ҳам бутун Англияда футбол ривожланаверади.

Чунки Англияда одамлар нега ҳамма эътибор Лондонга, нега унда 6 та жамоа бор-у, жанубий-ғарбий зонадан ҳеч ким йўқ, демайди. Лондон клублари кучайиб боргани сайин, ўша жанубий-ғарбий зона тезлигини Лондонники билан яқинлаштиришга мажбур бўлади чўкиб кетмаслиги учун ва тезлик ошади. Агар Лондон акс тезликка тушиб, салбий томонни тортишга зўр берса, Берлин, Рим, Мадриддан келган клублар Лондон жамоаларининг кўзини очирмайди. Бу капитализмнинг футбол тилидаги кўринишидир.

Мен Ўзбекистоннинг энг оддий шаҳри камида Тошкент даражасида бўлишини истайман. Ривожланган мамлакатларга боқинг, Германия, АҚШ, Англия шаҳарлари бир-биридан ўзиш учун курашади, уларда қолганлар пойтахтдан яққол фарқ билан ортда эмас. Чунки улар мен юқорида айтган капитализмни дастуриамал қилиб олган. Биз эса футболда ҳаммани бирдек тортиш илинжидамиз, шунинг учун ҳам ҳар сафар кимдир кемтикликка тушиб қолишга маҳкум. Мен нима демоқчиман, дунёқарашимизни ўзгартирайлик, ўрганайлик, юқорига қараб интилайлик, жарлик ачиниш учун эмас, хулоса учунгина хизмат қилсин демоқчиман.

Мен Сурхондарё клублари Тошкент жамоаларини тор-мор келтиришини, водий ва воҳа клублари Хоразмга боришдан тиззалари қалтириб туришини истайман ва истаганим учун ҳам шу принцип билан ишлашга ҳаракат қиламан. Мен учун ўзи пул топадиган “Обод” ва “Оқтепа” кабилар, давлат пулига яшаётган Олий Лиганинг ҳар қандай етакчиларидан қадрлироқ. Шунчаки биз баъзида ёрдам берамиз деб, кўп нарсага ҳалал бериб қўямиз.

Ҳар нарсага ўз кучи билан эришадиган йигит ва ҳаммасини ота-онаси муҳайё қиладиган йигит ўртасида катта фарқ бўлади. Биринчи йигитнинг ота-онаси фарзанди қийналмаслиги учун унга шундай “меҳрибончиликни” раво кўради ва пишиб етилиши ҳақида ўйлайди. Иккинчиси йигитнинг она-онаси эса янада меҳрибон, ялаб-юлқаб, охирида катта бўлгунича боқади. Биз футболни болалигида ҳам, катталигида ҳам боқамиз. Шунинг учун ҳам у ўзи пул топиш ҳақида ҳеч қачон ўйламайди.  

Мана энди Англияда одамлар ҳамма эътибор нима учун Лондонга деб нолимаслигини тушунтираман. Чунки Англия болаларини бирдек кўради ва футбол кичиклигида унга кўмак беради. Катта бўлгач ҳам бирдек кўришда давом этиб, ҳеч бирини қўлламайди. Биз эса айтганимдек қирчиллама вақтида ҳам қўллаймиз, аммо биттасига 10 сўм, бошқасига 1 сўм берамиз. Кейин нима бўлади? Ака-укалар бойликни тенг бўлиш, ҳовли ўртасидан девор уриш жанжалига тушади. Тўғри-да, ота-она 1 та, бироқ эътибор ҳар хил. Бу каби ҳолат боқимандаларнинг ҳеч бирига ёқмайди. 

Муаллиф :
Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика