UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  3 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши футболчиси – Исроил Турсунов! Янгиликлар

Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши футболчиси – Исроил Турсунов!

Хабарингиз бўлса керак, ўтган ҳафта апрель ойининг энг яхши мураббийларини эълон қилгандик. “СА” талқинига кўра, энди навбат футболчиларга етиб келди.
“Шарқ” минтақасида ортда қолган ой давомида ўзини кўрсатган энг яхши уч футболчини танлаб олдик. Унга кўра 1-ўринга Исроил Турсуновни қўйдик. Айни дамда “шарқ” минтақасида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бораётган  ҳужумчи апрель ойида жамоасининг бир неча бор муваффақият қозонишига катта ҳисса қўшгани билан эътиборимизни тортди. 28 ёшли ҳужумчи апрель ойида бўлиб ўтган 6 учрашувда жами 6та гол уришга эришди. Аҳамиятлиси Турсунов “Истиқлол”нинг сафарда “Косонсой” ва “Чуст-Пахтакор”га қарши ўтказган ўйинларида иккитадан гол уриб жамоасига уч очко келтирди. Мана шу омиллар ҳам унинг апрель ойида энг яхши футболчи бўлишига хизмат қилди!

2-ўринга, Исломбек Исоқжоновни қўйдик. Истеъдодли ҳужумчи мана иккинчи йилдирки биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда. Ўтган мавсум Бухоронинг “Спартак” жамоасида ўйнаган Исоқжонов жорий мавсумни Уйчининг “Хотира-79” жамоасида  ўтказмоқда. Тўрақўрғонлик футболчи ортда қолган апрель ойида “Хотира-79”га бир неча бор фойдали голларни уришга эришди. Хусусан у кетма-кет учта ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этиби, мухлислар эътиборини тортди. Умумий голлари сони 5тани ташкил этди.

3-ўринни Абдураззоқ Жўраев банд этди. “Косонсой” футболчиси ҳам апрель ойида ўзининг тўпурарлик маҳорати билан кўпчиликни назарига тушди. Фаолияти давомида олий лига вакили “Бухоро” ва “Навбаҳор” каби жамоаларда ўйнаган Жўраев жорий мавсумни биринчи лигада ўтказмоқда. Шу боисан ҳам унга бу лигада гол уриш осон кечаётган бўлиши мумкин. Ҳар холда тажрибаси юқори. 26 ёшли футболчи чемпионатнинг илк ўйинида учта гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. Кейинги ўйинда ҳам Абдураззоқ гол ури аммо бу учрашувда “Косонсой” мағлуб бўлди.
Кўриб турганингиздек апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашда асосан футболчиларнинг урган голларига эътибор қаратдик. Нега энди, дарвозабон, ҳимоячи ёки ярим ҳимоячиларни энг яхши деб топилмади деган савол туғилиши табиий. Бунинг жавоби шундаки турнинг ҳар бир баҳсини ҳам ўзимиз бевосита кузатиш имкониятига эга эмасмиз.

“Шарқ” минтақасида. Апрель ойининг энг яхши футболчиси!   
1. Исроил Турсунов – “Истиқлол”
2. Исломбек Исоқжонов – “Хотира-79”
3. Абдураззоқ Жўраев – “Косонсой”
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика