UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01Англия премьер-лигаси. Тўпурарлар пойгасида нима гап?   1 09:43«Торино» ҳужумчисининг нархи 100 миллион евродан ҳам кўп бўлади  1 09:39"Барселона"нинг тўпурарлари. Иккинчи ўринда ким? ФОТО  5 09:32«Реал» яна бир футболчиси билан шартномани 2021 йилга қадар узайтиради  2 09:26«Боруссия Д» Бундеслига рекордчиси!  9 09:25"Наполи" Европа рекордини ўрнатди!   8 08:3945 ёшли "Олтин тўп" соҳиби футболга қайтди!  7 08:17Франция чемпионатида биринчи марта XXI асрда туғилган футболчи майдонга тушди  3 08:08«Реал» сафида дублга эришган Себальос ўйиндан кейин нималар деди?  5 08:02Бугун 22:15. Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16  17 02:29Кечаги кун қаҳрамони ким? (ФОТО)   37 02:15“Фенербахче” – “Бешиктош” учрашувида бешта қизил карточка кўрсатилди  7 02:00“Ювентус” ҳамшаҳарларини тўртта гол билан “жазолади”+ФОТО  9 01:45Каталония дербисида “Барселона” йирик ғалабага эришди+ФОТО  22 01:17Неймар кунига 100 минг евродан кўпроқ ишлаб топади  11

12 май 17:08
Янгиликлар

Биринчи лига, “Шарқ” минтақаси. Апрель ойининг энг яхши футболчиси – Исроил Турсунов!

Хабарингиз бўлса керак, ўтган ҳафта апрель ойининг энг яхши мураббийларини эълон қилгандик. “СА” талқинига кўра, энди навбат футболчиларга етиб келди.
“Шарқ” минтақасида ортда қолган ой давомида ўзини кўрсатган энг яхши уч футболчини танлаб олдик. Унга кўра 1-ўринга Исроил Турсуновни қўйдик. Айни дамда “шарқ” минтақасида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бораётган  ҳужумчи апрель ойида жамоасининг бир неча бор муваффақият қозонишига катта ҳисса қўшгани билан эътиборимизни тортди. 28 ёшли ҳужумчи апрель ойида бўлиб ўтган 6 учрашувда жами 6та гол уришга эришди. Аҳамиятлиси Турсунов “Истиқлол”нинг сафарда “Косонсой” ва “Чуст-Пахтакор”га қарши ўтказган ўйинларида иккитадан гол уриб жамоасига уч очко келтирди. Мана шу омиллар ҳам унинг апрель ойида энг яхши футболчи бўлишига хизмат қилди!

2-ўринга, Исломбек Исоқжоновни қўйдик. Истеъдодли ҳужумчи мана иккинчи йилдирки биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда. Ўтган мавсум Бухоронинг “Спартак” жамоасида ўйнаган Исоқжонов жорий мавсумни Уйчининг “Хотира-79” жамоасида  ўтказмоқда. Тўрақўрғонлик футболчи ортда қолган апрель ойида “Хотира-79”га бир неча бор фойдали голларни уришга эришди. Хусусан у кетма-кет учта ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этиби, мухлислар эътиборини тортди. Умумий голлари сони 5тани ташкил этди.

3-ўринни Абдураззоқ Жўраев банд этди. “Косонсой” футболчиси ҳам апрель ойида ўзининг тўпурарлик маҳорати билан кўпчиликни назарига тушди. Фаолияти давомида олий лига вакили “Бухоро” ва “Навбаҳор” каби жамоаларда ўйнаган Жўраев жорий мавсумни биринчи лигада ўтказмоқда. Шу боисан ҳам унга бу лигада гол уриш осон кечаётган бўлиши мумкин. Ҳар холда тажрибаси юқори. 26 ёшли футболчи чемпионатнинг илк ўйинида учта гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. Кейинги ўйинда ҳам Абдураззоқ гол ури аммо бу учрашувда “Косонсой” мағлуб бўлди.
Кўриб турганингиздек апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашда асосан футболчиларнинг урган голларига эътибор қаратдик. Нега энди, дарвозабон, ҳимоячи ёки ярим ҳимоячиларни энг яхши деб топилмади деган савол туғилиши табиий. Бунинг жавоби шундаки турнинг ҳар бир баҳсини ҳам ўзимиз бевосита кузатиш имкониятига эга эмасмиз.

“Шарқ” минтақасида. Апрель ойининг энг яхши футболчиси!   
1. Исроил Турсунов – “Истиқлол”
2. Исломбек Исоқжонов – “Хотира-79”
3. Абдураззоқ Жўраев – “Косонсой”
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  346
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: