UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  3 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  7 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  7 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  3 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  9 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  2 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  2

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси: Темур Турдиев! Янгиликлар

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси: Темур Турдиев!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси  Темур Турдиев бўлди. Бу борада у энг кўп балл тўплади, 15та! “Оқ-тепа”нинг тажрибали ўйинчиларидан бири бўлган Турдиев кўп учрашувларда сардорлик вазифасини ҳам бажарди. Тўп учун курашларда рақибга ютқазмасликни хуш кўрадиган ва бунинг учун борини бериб ўйнайдиган Темур “Энг яхши ҳимоячи” бўлишга муносиб.

Кейинги ўринни Шавкат Насибуллаев эгаллади. “Шўртан” ҳимоячиси ҳам деярли барча учрашувларда тўлиқ ҳаракат қилди. Шу билан бирга Насибуллаев сардор сифатида ўйнади. Лекин у 2 балл камроқ тўплади.

“Орол”нинг иқтидорли футболчиларидан бири Нурлибек Таласбоев ҳам ёш бўлишига қарамай, жамоасининг етакчиларидан бири бўлди. Чап қанот ҳимоясида ўз ишини пухта бажариш билан бирга ҳужумларга ҳам тез-тез қўшилиб туриши унинг катта ютуқларидан биридир. Яқин орада Таласбоев олий лига жамоаларида кўриниш берса ажабланмаймиз.

Олий лигада ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Хуршид Узоқбоев оғир жароҳатдан кейин узоқ муддат майдон ташқарисида бўлди. У бу йил яна катта футболга қайтди. Катта тажрибага эга бўлган футболчи “Қўқон-1912”нинг олий лигага чиқишида катта ҳисса қўшди.

40 ёшни уриб қўйган Абдумажид Тоиров ҳамон катта футболда! Бу ҳимоячини ишқибозларга ортиқча таништир ўтишнинг хожати бўлмаса керак. Жорий мавсум “НБУ-Осиё” шарафини ҳимоя қилган Тоиров афтидан ҳали бери футбол билан хайрлашмоқчи эмасдек кўринмоқда. Тажрибали футболчи қайси жамоада бўлмасин етакчиликни ўз қўлига олади. Бу йил ҳам шундай бўлди.   

Энг яхши ҳимоячи:
Темур Турдиев (“Оқ-тепа”) - 15
Шавкат Насибуллаев (“Шўртан”) - 13
Нурлибек Таласбоев (“Орол”) - 12
Хуршид Узоқбоев (“Қўқон-1912”) - 11
Абдумажид Тоиров (“НБУ-Осиё”) - 8
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика