UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  7 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  28 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5

Биринчи лига. Кичик туманнинг кичик жамоаси “Аланга” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Кичик туманнинг кичик жамоаси “Аланга” ҳақида

“Ғарб” минтақаси иштирокчиси “Аланга” ҳар мавсум ўз олдига юқори мақсад қўймайдиган жамоалардан бири саналади.
Асосан туманда футбол клуби бўлиши учун ва маҳаллий ёшларни вилоятнинг асосий жамоаларига етказиб бериш мақсадида ишлайдиган клуб. Косонликлар ўтган мавсум иккинчи босқич йўлланмасини қўлга кирита олмай, ярим йўлда қолиб кетганди. Моддий жиҳатдан жуда ҳам қийин холатга тушиб қолган жамоадан кейинги босқичга чиқишни талаб қилиш ҳам ноўрин эди.

Бу йил эса жамоа ҳар холда нисбатан яхши иштирок этмоқда. Бошқарув постига Анвар Ўринов келгач, таркибда ҳам ўзига яраша ўзгаришлар кузатилди. Бош мураббийга яқин ўтмишнинг моҳир ҳимоячиларидан бир бўлган собиқ футболчи Насим Шоимов ёрдам бермоқда. Ушбу тандем бу йил “Аланга”ни нисбатан ижобий томонга ўзгартира олди. Лекин камчиликлари ҳам бисёр.

Биринчи босқичда ўтказилган 22та ўйиннинг 8тасида ғалаба қозониб, 1та учрашувда техник ғалабага эришди. 3та учрашувда косонликлар дуранг қайд этган. Қолган 10та ўйинда рақибиларига имкониятни бой берган.

Биринчи босқичда “Аланга” шарафини ҳимоя қилган ёши катта футболчи Фаҳриддин Холмуродов бўлди, 28 ёш.
Аксинча энг ёш футболчи Жавоҳир Абдуназаров бўлди, 19 ёш. 

Жамоа сафида тўпурарлик қилган футболчи Жавоҳир Ашуров бўлди. 22 ёшли футболчи биринчи босқичда ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйди.  

Футболчи

Гол

Пен.

Жавоҳир Ашуров

9

(2)

Ойбек Полвонов

5

Аброр Ёриев

4

Суҳроб Исматов

4

Аслиддин Лутфуллаев

3

(1)

Жасур Ҳалимов

1

Жонимбек Қораев

1

Зуҳриддин Камолов

1

Обид Маматов

1

Сарвар Холмуродов

1

Тоҳир Абдураззоков

1

Адхам Нормуҳамедов

1

(1)


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

21

Голлар

33

Уйда

23 (69,7%)

Сафарда

10 (30,3%)

Ўтказиб юборилган голлар

41

Уйда

20 (48,78%)

Сафарда

21 (51,22%)

Ўртача урилган голлар

1,57

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,95

Уйдаги очколар

16/33 (48,48 %)

Сафардаги тўпланган очколар

11/30 (36,67 %)

Энг йирик ғалаба

6:3 - Гиждувон

Энг йирик мағлубият

0:8 - Шуртан

Гол ўтказмаган ўйинлар

3 (14,29%)

Гол ура олмаган ўйинлар

4 (19,05%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/0

Огоҳлантириш (ўртача)

32 (1,52)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

2 (0,1) - 0/2

Мухлислар (жами/ўртача)

27274/1299


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика