UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кўп мухлис тўплаган “Зомин” Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кўп мухлис тўплаган “Зомин”

Теглар :  Зомин
Зоминликлар ҳам тобора биринчи лиганинг доимий иштирокчиларига айланиб бормоқда десак муболаға бўлмайди.

Асосан маҳаллий футболчилардан ташкил топган жамоанинг қайд этаётган натижасини салбий деб бўлмайди. Айрим холларда бу жамоага ҳам молиявий муаммолар панд бериб қўяди. Жорий мавсумда эса ҳар холда бу томондан қийинчилик бўлмади ҳисоб.
Жамоа таркибига назар ташлайдиган бўлсангиз илгари ёшлар терма жамоасида харакат қилган бир қатор иқтидорли футболчиларни кўриш мумкин. Катта эхтимол билан “Зомин”нинг етакчи ўйинларига айланиб улгурган футболчилар келаси мавсумни бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Зоминликлар иккинчи босқичда энг кўп мухлис тўплаб, бу борада барчани ортда қолдирганини айтиш лозим. Жамоанинг энг йирик ғалабаси 6:0 бўлди. Эътиборлиси бунга улар Косонсойда эришган. 



Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.
 

Ўйинлар

16

Умумий голлар

35

Уйда

14 (40%)

Сафарда

21 (60%)

Ўтказиб юборилган голлар

25

Уйда

4 (16%)

Сафарда

21 (84%)

Урилган ўртача голлар

2,19

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,56

Уйдаги очколар

17/24 (70,83 %)

Сафардаги очколар

11/24 (45,83 %)

Энг йирик ғалаба

6:0 – “Косонсой”

Энг йирик мағлубият

1:6 – “Оқ-тепа”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

6 (37,5%)

Голсиз ўйинлар

2 (12,5%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

3

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

4

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/0

Огоҳлантириш (ўртача)

33 (2,06)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК  

3 (0,19) - 1/2

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

20066/1254

 

“Зомин” футболчилари иккинчи босқичнинг 16та ўйинида рақиблари дарвозасига жами 35та гол урди. Ҳар бир баҳсга ўртача 2тадан тўп демакдир. Ўтказиб юборилган голлар сони эса 25тани ташкил этди.  Жамоа сафида тўпурар Достон Тошматов бўлди. Умумий мавсум ҳисобида 20та, иккинчи босқичнинг ўзида эса 16та гол урган. Келаси йил Тошматовни “Сўғдиёна”да кўрсак ажаб эмас.
 
Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол   

Пен.  

Достон Тошматов

16

(5)

Сардор Иномжонов

6


Элдор Каримов

4


Жалолжон Марипов

2


Абдураҳмон Абдулҳақов     

1


Бахтиёр Орипов

1


Жўшқин Отабеков

1


Исломбек Бийтўраев

1


Убайдулло Набиев

1


Шукурулло Жониқулов

1


 

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика