UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  0 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  0 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  0 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  0 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  5 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  9 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  9 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  5 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  19 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  9

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси. 3-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси. 3-тур статистикаси

Биринчи лиганинг ортда қолган 3-турига оид статистикани ҳукмингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар “Ғарб” минтақасида кечган учрашувларга тўхталиб ўтамиз.
“ОРОЛ”НИНГ САФАРДАГИ ЙИРИК ҒАЛАБАСИ ЁХУД ҒАЛАБА ҚОЗОНА ОЛМАГАН “ҒИЖДУВОН” ҚОЛДИ

Бу минтақадаги учрашувлар ҳам муросасиз руҳда ўтмоқда дейиш мумкин. Жумладан Муборакнинг “Машъал-2” жамоаси ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу баҳсда кўпчилик зоминликларнинг қўли баланд келишини таҳмин қилганди. Лекин Ҳумоюн Муртазоевнинг ягона голи ёш “машъалчилар”га ғалаба келтирди.
“Машъал-2” – “Зомин” 1:0.

Авалги икки турни сафарда ўтказиб ҳар иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этган “Ғиждувон” 3-турда “Гулистон”ни қабул қилди. Лига дебютанти фаворит ҳисобланган ўйинда якунда меҳмонлар ғалабани илиб кетди. Эътиборлиси гулистонликлар 90+1-дақиқада гол киритиб ғалаба қозонди. Шу тариқа майдон эгалари аламли мағлубиятга учради.
“Ғиждувон” – “Гулистон” 1:2.

Турнинг яна бир сенсацион натижаси Самарқандда қайд этилди. Унда “Аланга”ни қабул қилган “Шердор” кутилмаганда рақибга имкониятни бой берди. Шу куни косонликларнинг пенальтидан фойдалана олмаганлигини ҳам айтиб ўтиш керак. Шу тариқа “Аланга” мавсумдаги илк ғалабасини сафарда танътана қилди.
“Шердор” – “Аланга” 0:1.   

“Ғаллакор-Автомобильчи” ҳам ушбу турга келиб мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди. Бу жамоа ўз майдонида “Спартак”ни қабул қилди. Кучли жала ёққани ҳам қайсидир маънода ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.
Учрашувнинг ҳаттоки иккинчи  бўлими ўтказилиши сўроқ остида бўлгани ҳам сўзимизни исботласа ажаб эмас. Шундай ўйинда мезбонлар йирик ҳисобда ғалабага эришди.
“Ғаллакор-Автомобильчи” – “Спартак” 3:0.

3-турда кўпчиликни ажаблантирган жамоа бу – “Орол” бўлди. Негаки нукусликлар шанба куни сафарда “Регистон” меҳмони бўлиб, рақиб дарвозасига жавобсиз нақд 4та (!!!) тўп киритиб йирик ғалабага эришди. Ушбу меҳмонда қўл киритилган уч очкодан кейин Неъматулла Қутибоев жамоаси турнир жадвалида юқори ўринлардан бирини эгаллади. Албатта ушбу муваффақият нукуслик ашаддий ишқибозларни беҳад қувонтириб юборгани аниқ.

“Ғарб” минтақасида олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан ҳисобланган “Шўртан” ва “Хоразм” 3-турда бир-бирига рўбарў келди. Ғузорда кечган баҳсда урганчликлар рақибига ҳеч қандай жиддий қаршилик кўрсата олмагани учрашувда акс этиб турган ҳисобдан ҳам билиб олса бўлади. Эътиборлиси ушбу учрашувдан киритлган барча голлар иккинчи бўлимда содир бўлди. “Шўртан” – “Хоразм” 4:1.

ГОЛЛАР

“Ғарб” минтақасидаги 3-тур ўйинларида ҳаммаси бўлиб 17та гол қайд этилди. Шундан 9таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 8та тўп меҳмон жамоалар фойдасига.
Турнинг энг тезкор голи 5-дақиқага тўғри келди. “Ғаллакор-Автомобильчи” ҳужумчиси Зафар Нарзиқулов ушбу дақиқада “Спартак” дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+1-дақиқада юз берди. “Гулистон” ҳимоячиси Акбар Саттаев “Ғиждувон” дарвозасига қўшимча дақиқаларда ғалаба тўпини киритиб, жамоасига уч очко келтирди.

Ортда қолган тур ўйинларида ҳакамлар 2та пенальти белгилади. Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам ноаниқ тепилган. Бу борада Аваз Ҳабибов (“Регистон”)  ва Миржалол Мўминов нуқтадан адашди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 5та гол кўришган бўлса, иккинчи таймда сермаҳсуллик янада ошди ва унда 12та тўп киритилди.

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
Бўлиб ўтган олтита ўйинда жами 22 нафар футболчи ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан сийланди. Мезбонлардан 12таси огоҳлантирилган бўлса, меҳмон жамоа аъзоларига 10та сариқ карточка кўрсатилган.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 8та сариқ қайд этилди.
Иккинчи таймда эса сариқлар сони яна 14тага кўпайди.
3-турда “Аланга” билан “Гулистон” энг интизомли жамоалардан бўлди. Эътиборлиси ушбу клуб футболчилари турни огоҳлантиришларсиз ўтказди!

“Орол” ва “Шердор” жамоалари эса аксинча 4тадан сариқ карточка олиб турнинг энг қўпол клубларидан бўлишди!
“Ғаллакор-Автомобильчи” – “Спартак” баҳси кескин курашларга бой тарзда кечганини учрашув қайдномасида 6та сариқ карточка ёзиб кўрсатилганидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Мазкур ўйинни бошқариб борган Равшан Кападзе беллашув давомида жами 6та футболчини сариқ карточка билан сийлаган.

Эътиборлиси “ғарб” минтақасидаги 3-тур ўйинларида ҳам бирорта ҳам қизил қарточка кузатилмаган.

МУХЛИСЛАР
“Ғарб” минтақасидаги бўлиб ўтган 6та ўйинга ҳаммаси бўлиб 6002 та томошабин кирган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 1000 нафар мухлис демакдир. Биринчи лигага “ғарб” минтақасида қизиқиш у қадар юқори эмас. Чунки Қашқадарё вилоятида олий лигада 2та жамоа бор. Жиззахда битта. Самарқандда ҳам битта клуб элита иштирокчиси ҳисобланади. Шундай экан маҳаллий мухлислар қуйи лига ўйинларидан кўра олий лига баҳсларига киришни маъқул топишмоқда.

Жорий тур учрашувларида энг кам томошабин Муборакда кечган “Машъал-2” – “Зомин” баҳсига кирган, 156та!

Энг кўп мухлис йиққан ўйин эса Ғузордаги “Шўртан” – “Хоразм” баҳси бўлди, 2132 нафар ишқибоз.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Машъал-2» – «Зомин» – 1:0. 156 томошабин.
«Ғиждувон» – «Гулистон» – 1:2. 1711 томошабин.
«Шердор» – «Аланга» – 0:1. 275 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Спартак» – 3:0. 1513 томошабин.
«Регистон» – «Орол» – 0:4. 215 томошабин.
«Шўртан» – «Хоразм» – 4:1. 2132 томошабин.

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Шўртан32109 - 277
2Орол32016 - 246
3Гулистон32015 - 326
4Зомин31113 - 214
5Шердор31113 - 304
6Аланга31112 - 3-14
7Хоразм31114 - 5-14
8Регистон31113 - 5-24
9Ғаллакор Автомобилчи31023 - 303
10Спартак31022 - 6-43
11Машъал-231021 - 6-53
12Ғиждувон30213 - 4-12

 ТЎПУРАРЛАР:
Жўрабек Собиров («Гулистон») - 3та.
Турғун Қобилов («Шердор») – 3та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
Бугун ва эртага биринчи лиганинг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда мухлислар қуйидаги қарама-қаршликларга гувоҳ бўлишлари мумкин.

4-тур. 14 апрель (душанба)
“Машъал-2” – “Гулистон”
“Ғиждувон” – “Зомин”
“Шердор” – “Спартак”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Аланга”
15 апрель (сешанба)
“Регистон” – “Хоразм”
“Шўртан” – “Орол”

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика