UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  79 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Биринчи лига. "Цементчи" - "Зомин". Превью Янгиликлар

Биринчи лига. "Цементчи" - "Зомин". Превью

“Цементчи" навбатдаги 9-тур учрашувини Қувасойда Жиззахнинг "Зомин" жамоасига қарши ўтказади.

Бўлажак рақибларимиз "Зомин" жамоаси ушбу мавсумда ўз олдига анча юқори поғоналарни мақсад қилган кўринади.  Жамоа шу кунгача 7та учрашувда майдонга тушиб 1та маглубият 1та дурранг ва 5 бор ғалаба қозониб 16 очко жамғаган ҳолда мусобақа жадвалининг юқори ўринини эгаллаб турибди. Зоминликлар ўтган учрашувларда рақиблар дарвозасини  12 бор ишғол этиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи та тўп олиб чиқди холос. 

"Зомин" жамоаси 2012 йилда ташкил этилиб биринчи лига баҳсларида иштирок этиб келмоқда. "Зомин" клуби Шу кунгача 158та расмий ўйинлар ўтказди. Жамоанинг энг яхши натижаси - Биринчи лига баҳсида 5-ўрин. 2015 йил.

"Зомин" хамда "Цементчи" жамоалари шу кунгача расмий учрашувларда  4 маротаба тўқнаш келишган. Ўтган 4 та учрашувларнинг иккитасида "Цементчи" клубининг қўли баланд келган бўлса икки учрашувда, дурранг қайт этилган. 

Жамоамиз жиззахликлар дарвозасига ўзаро учрашувларда жами 8та тўп киритган бўлса, зоминликлар дарвозамизни икки бор ишғол қилишган. 

2015 йил 18-август. Биринчи лига иккинчи боскич учрашуви.

 «Зомин» (Зомин) – «Цементчи» (Қувасой)  0:0

2015 йил 2-ночбрь. Биринчи лига. Иккинчи боскич. 15-тур

«Цементчи» – «Зомин» – 5:0.

Ҳакамлар: Д. Пислегин Ш, Миржалолов (Тошкент), Эркинов (Тошкент), С. Раҳмонов 

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Голлар: Элёр Акбаров 21, 67, Раҳматулло Мелибоев 34,

Алишер Файзуллаев 52, 86

2016 йил Биринчи лига, 2-тур учрашуви.

«Цементчи» (Қувасой) – «Зомин» (Зомин) – 1:0.

Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), И. Носиров (Наманган), Э. Турсунов (Наманган),  Ж. 

Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).

Гол: Сардор Сотволдиев 11.

2016 йил 2-ноябр. Биринчи лига 35-тур учрашуви.

 «Зомин» (Зомин) – «Цементчи» (Қувасой)  2:2

1222 та томошабин.

Хакамлар: Н.Қосимов (Қарши),  Ф.Усмонов (Қарши),  З.Элибоев (Қарши), Файзиев

Назоратчи: К.Смирнов (Қарши)

Голлар: Д.Тошматов (52, пеналтидан), Э.Каримов (90+5),  Э.Мамасолиев (22), О.Ахмаджонов (64).

92-дақиқада Д.Тошматов амалга оширилмаган пеналти.

Огохлантиришлар: Абдалиев(59), Нурунов(73), У.Мансуров(82), С.Эрматов(38), Д.Мамаюсупов(51), Ж.Якубов(53),  Э.Мамасолиев(57), О.Ахмаджонов(88)

Четлатишлар: Ж.Якубов (Иккинчи сариқ 80),  Д.Мамаюсупов(Иккинчи сариқ 90+3)

Жамоамиз “Цементчи” навбатдаги 9-тур бахсини 11-май пайшанба куни марказий "Цементчи" ўйингохида Жиззахнинг "Зомин" жамоасига қарши ўтказади.

2017 йил 11-май. Биринчи лига 9-тур учрашуви.

«Цементчи» – «Зомин»  

Бош хакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Ёрдамчи хакамлар: Жалолиддин Хусниддинов (Тошкент. Учтепа), Абдурашид Худойберганов(Тошкент. Шайхонтохур )

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).


"Цементчи" матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика