UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Биринчи лига. “Цементчи” - “Истиқлол. Превью Янгиликлар

Биринчи лига. “Цементчи” - “Истиқлол. Превью

Ўзбекистон биринчилиги 5-тур доирасида бир қатор дербиларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу жумладан Фарғонада хам.

23 апрел куни “Цементчи”  Қувасойда вилоятимизнинг яна бир вакили ушбу мавсумдан биринчи лига мусобақаларида иштирок этишни бошлаган дебютант “Истиқлол” жамоасини қабул қилади.

Демак навбатдаги рақибимиз Фарғона туманининг “Истиқлол” жамоаси хақида!

“Истиқлол” жамоаси 2016 йилда ташкил топган. Биринчи  лига мусобақаларида эса ушбу мавсумдан илк маротаба иштирок этмоқда. Жамоага Фарғонанинг энг йирик ташкилотларидан саналган “ҚУВАСОЙТАЪМИРҚУРИЛИШ” корхонаси хомийлик қилмоқда. Бу эса янги жамоада молиявий томондан хеч қандай муаммо йўқлигидан далолат беради. Бундан ташқари жамоа барча уй учрашувларини Фарғона шахрининг марказидаги янги қуриб битказилган энг замонавий жаҳон талабларига мос этиб  қурилган 20 минг ўринли янги  марказий “Истиқлол” ўйингохида ўтказмоқда.  Натижа хам шунга яраша бўлмоқда.

Жамоа ўтган турлар давомида 4та учрашувда иштирок этиб 2та ғалаба, 2та дурранг натижаларни қайт этиб рақиблар дарвозасига 5та тўп киритдилар. Ўз дарвозаларидан эса 2та тўп олиб чиқишди. Ҳозирда жамоа 8 очко тўплаб  мусобақа жадвалини 4-ўрнини эгаллаб турибди.  

 Ўтказиган учрашувлари :                    

1-Тур  "Зомин" – "Истиқлол"  0:0                            

2- тур  "Ғаллаорол" – "Истиқлол"   0:1

3- Тур  "Истиқлол" - "Хотира-79"  1:1

 4-тур  "Истиқлол" - "Локоматив БФК"  3:2      

   

“Истиқлол” жамоаси билан “Цементчи ” клуби фақат бир маротаба назорат учрашувидагина тўқнаш келишган. Жамоамиз ушбу назорат учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

15 июль. 2016 йил 

Назорат учрашуви

“Цементчи” – “Истиқлол”  2:1

Жамоада ҳозирча киритилган тўпларга Жамшид Ҳошимов  2та,  Хондамир Юлдашев  1та, Рустам Абдухамитов  1та, Шокиров Хошим 1та голга муаллифлик қилишган.

Жамоага ҳозирда Наил Губанов бош мураббийлик қилмоқда.

Барча водий ахлини 23 апрел якшанба куни марказий “Цементчи” стадионига Ўзбекистон биринчилиги 5-тур доирасидаги вилоят дербиси “Цементчи” – “Истиқлол” учрашувига таклиф этамиз!


“Цементчи” матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика